29 апр 21:52
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби эртага аниқ бўлади
-69 кг вазнли боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов Осиё чемпионатига иккинчи босқичдан бошлаб қўшилади.
Қуръада Шаҳрам Ғиёсов Ҳасанбой Дўсматов ва Бектемир Мелиқўзиев сингари биринчи рақам остида сараланди. Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳибининг қитъа чемпионатидаги рақиби эртага Зияд Эашаш (Иордания) ва Сангай Ванди (Бутан) лар ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.
Айнан ушбу жанг ғолиби 2 май куни чорак финалга чиқиш учун Шаҳрам Ғиёсовга қарши рингга чиқади.
Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатини Olamsport.com сайти билан бирга кузатиб боринг!
Телеграм: https://t.me/olamsport
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар