27 июн 23:45
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шара Буллет Бакуда оғир жанг ўтказди
UFC Fight Night 280 турнирининг иккинчи асосий баҳси якунланди.
Унда ўрта вазн тоифасидаги россиялик аралаш якка кураш устаси Шарабутдин "Шара Буллет" Магомедов бразилиялик Мишель Перейра билан тўқнаш келди.
Жангнинг илк раундида Перейра Шарабутдинни оғир зарба орқали нокдаун ҳолатига солиб, раундни ўз фойдасига якунлади. Бироқ шунга қарамай, Магомедов иккинчи ва учинчи раундларда вазиятни ўзгартириб, 29:28, 29:28, 29:28 ҳисобида ўз ғалабасини нишонлади.
Бу 32 яшар Шарабутдин Магомедовнинг фаолияти давомида қўлга киритган 22-жангидаги 21-ғалабаси бўлди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар