UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

10 апр 19:10
Янгиликлар

Шахмат

Шаржадаги шахмат турнири ғолиби Нодирбек Ёқуббоев юртимизга қайтиб келди

Теглар :  Шахмат
Хабар берганимиздек, БААнинг Шаржа шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича «Ramadan Open» халқаро турнирида ўзбекистонлик Нодирбек Ёқуббоев ғолибликни қўлга киритди.

Ўз тарихида 27-маротаба ташкил этилган анъанавий турнир рапид ва блис йўналишларида ўтказилди. Унда дунёнинг 35 давлатидан 200 нафардан ортиқ маҳоратли шахматчи ғолиблик учун дона суришганлиги мусобақанинг нуфузи анча юқори эканлигидан дарак беради.

Блиц йўналишидаги турнирда халқаро гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев 9 имкониятдан 8 очко жамғариб, олтин медаль ва кубок билан тақдирланди. У 7 ўйинда ғалаба қозонган бўлса, икки нафар рақиби билан дурангга эришди. Ёқуббоев ҳаттоки араб давлатлари орасида энг кучли шахматчи, «Ramadan Open» халқаро турнирининг биринчи рақамли иштирокчиси бўлмиш БАА вакили Салим Солиҳдан ҳам устун келди.

Бугун тунда ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Хусан Турдалиев бошчилигида юртимизга қайтиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида шахматчиларимизни Спортни ривожлантириш вазирлиги масъул ходимлари, Ўзбекистон шахмат федерацияси раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, «Рамадан опен» халқаро турнирида яна бир халқаро гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдоров ҳам қатнашиб, блис йўналишида 3-ўринни эгаллаган эди.

Шунингдек, халқаро турнирда Ўзбекистон шарафини Нилуфар Ёқуббоева ҳамда Шахноза Собировалар ҳам ҳимоя қилишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг