UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

04 май 07:41
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат бўйича биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан карантин даврида спорт ихлосмандлари учун яна бир онлайн мусобақа ташкил этилмоқда.

Жорий йилнинг 11 майидан 19 майига қадар ҳаваскорлар ўртасида шахмат бўйича “Уйда қол ва ғалаба қозон!” шиори остида биринчи онлайн Ўзбекистон чемпионати ўтказилади ва унда республикамизнинг барча ҳудудларидан хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.

Мусобақа иштирокчиларининг ёши чегараланмаган. Онлайн мусобақа ғолиблари пул мукофоти билан тақдирланади. Мусобақада қатнашиш истагида бўлган ҳаваскорлар www.chess.com сайтига кириб, рўйхатдан ўтишлари лозим.

Жами 10 та турнир ўтказилади – 10 та ғолиб аниқланади. Ғолиблар банк картасига пул ўтказиш йўли орқали тақдирланади. Ғолиб ҳаваскор шахмат бўйича биринчи Ўзбекистон Чемпионати ғолиби дипломи билан тақдирланади.

Ўйинлар ўн кун давомида 11 майдан 19 майга қадар Тошкент вақти билан 20:30 да ўтказилади. Ғолиб икки марта қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.

Турнирдан кўзланган мақсад – аҳолининг бўш вақтини мазмунли ва сифатли ўтказиш, карантин даврида спорт ҳамда кўнгилочар стратегияларни тарғиб қилиш, шунингдек, шахматни интеллектуал спорт тури сифатида оммалаштириш.

Ўйинлар ва қизиқарли шарҳларни Ўзбекистон Киберспорт Федерациясининг Youtubeʼдаги расмий канали (https://www.youtube.com/channel/UCXcUXd7HiXVqnZuexfBpVjA) орқали томоша қилишингиз мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг