UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

14 дек 17:17
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат бўйича "Venkon Cup 2017" мусобақаси старт олди ФОТОГАЛЕРЕЯ

13 декабрь куни Тошкентдаги “Poytaxt” бизнес-марказида "Venkon Cup" мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан келган 100 нафар ўғил ва қизлар мусобақадаги ўз иштирокларини бошлашди.

Ушбу мусобақани "Venkon" компанияси "Sky Chess" шахмат мактаби ёрдамида ташкил этди.

"Venkon Cup" кетма-кет иккинчи йил 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун ўтказилмоқда. Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад, ўсиб келаётган ёш авлод орасида шахмат спорт турига бўлган қизиқишни ўстириш ва ўсмир спортчиларнинг маҳоратларини ошириш ҳисобланади. Мусобақада қатнашган спортчиларда 3, 2 ва 1-разряд талабларини бажариш имконияти бўлади.



Ўтган йил бу мусобақада фақат Тошкент шаҳрида яшовчи ўғил ва қизлар қатнашишган бўлса, бу йил Хоразм, Самарқанд, Сурхондаёр ва бошқа вилоятлардан ҳам спортчилар турнирда ўз омадларини синаб кўришмоқда. Бу йилги мусобақада 100 нафардан ортиқ ёш шахматчилар рўйхатдан ўтишди.

"Venkon Cup 2017" очилиш маросимида ўзбек шахмат юлдузлари – Гулруҳбегим Тохиржонова ва Саидали Юлдашев қатнашишди. Улар ёш иштирокчилар билан бир вақтда бир нечта тахтада ўйин ўтказишди.



"Venkon" компанияси раҳбари Асқар Исмаилов очилиш маросимида ўз фикрларини билдирди: “Барчага маълумки, шахмат – бирданига миянинг иккала томонини ривожлантирадиган ягона спорт тури. Мантиқий ва ижодий. Бола қанчалик эрта шахмат билан шуғулланишни бошласа, ақлий ривожланиш шунча яхши бўлади. Бу мусобақани фақат бир мақсад йўлида ўтказишга қарор қилдик – болалар шахмат ўйнаб ривожланишин. Аслида болаларда ақлий ва ижодий маҳоратни ошириш ота-оналарнинг энг катта совғаси, шахмат эса энг яхши ёрдамчи”.



"Sky Chess" шахмат мактаби асосчиси, Ўзбекстоннинг биринчи аёл гроссмейстери – Нафиса Мўминова: "Шахмат - бу нафақат спорт. Шахмат – бу санъат, илм-фан ва спортнинг йиғиндиси. Ўз тажрибамдан келиб чиқиб шуни айтишим мумкинки, шахмат билан шуғулланган болаларнинг ўқишлари яхшиланади, эслаб қолиш қобилияти кучаяди, тартиб-интизом ҳам яхшиланади. Орзуимиз – ҳар бир мактабга жисмоний тарбия фанига шахматни ҳам қўшиш, унда болаларга шахмат ўйнашни ўргатишади".

Ушбу мусобақа 17 декабрга қадар давом этади.




Қуйидаги ҳавола орқали "Venkon Cup 2017"дан фотогалереяни томоша қилиш мумкин.

>>>ФОТОГАЛЕРЕЯ<<<

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг