UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

09 май 19:11
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Гулруҳбегимнинг навбатдаги ишончли ғалабаси

Хабар берганимиздек, шу кунларда пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати олий лига баҳслари давом этмоқда.

Айлана тарзда ўтказилаётган хотин-қиз шахматчилар мусобақасида икки халқаро гроссмейстер - Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2349, чемпионатнинг биринчи рақамли иштирокчиси) ва Сарвиноз Қурбонбоева (2219) ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида эътироф этиляпти. 

Олтинчи турда ҳар икки шахматчи ғалабага эришди. Фақат фарқи Қурбонбоева учрашувсиз бир очкони қўлга киритди. Унинг рақибаси Шаҳзода Шермуҳаммадовага техник мағлубият ёзилди. Тоҳиржонова эса қора доналарда ўйнашига қарамай, Райхон Дониёровани таслим этди. 

Бу турда Баҳора Абдусатторова Ирина Геворгян билан, Нилуфар Ёқуббоева Севара Боймуродова билан муросага келди.  Амалдаги мамлакат чемпиони Нодира Нодиржонова оқ доналарда ҳаракат қилиб, Маржона Ўктамовани мағлубиятга учратди. Еттинчи тур олдидан Тоҳиржонова 6 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, якка пешқадам бўлиб турибди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг