UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

22 фев 15:50
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Жаҳон чемпионатида 1/2 финалнинг уч иштирокчиси маълум

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳри мезбонлик қилаётган аёллар ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионати ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Украиналик Анна Музичук болгариялик рақибаси Антоанета Стефанова билан оқ доналарда яна дуранг ўйнади. 43-юришдан сўнг томонлар муросага келишди. Чорак финалнинг учта партиясидан сўнг Музичук 1,5:0,5 ҳисобида зафар қучди. 

Блиц ва рапид йўналишларида амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Музичукнинг ярим финалдаги рақибаси россиялик Александра Костенюк бўлади. У чорак финалда 1,5:0,5 ҳисобида хитойлик Ни Шицюнни таслим этди. 


Яна бир чорак финал жуфтлигида кутилмаган натижа қайд этилди. Турнир рейтингида биринчи рақам остида таснифланган хитойлик Цзюй Вэньзюнь ҳамюрти Тань Чжун Ига 0,5:1,5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. 

Сўнгги ярим финалчининг номи ҳиндистонлик Харика Дронавали ва грузиялик Нана Дзагнидзе баҳсидан сўнг аниқланади. Ҳозирча иккала шахматчи биттадан ғалабага эришишди. Бугун тай-брейкда ғолиб аниқланади.

Маълумот учун, жаҳон чемпионатининг 1/2 финал учрашувлари 23-25 ​февраль кунлари бўлиб ўтади.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг