UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

25 июл 11:12
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Жаҳон Кубоги иштирокчилари маълум, биздан ягона вакил

Шу йилнинг 2-27 сентябрь кунлари оралиғида Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон Кубоги бўлиб ўтади.

Йилнинг энг нуфузли мусобақасида 128 нафар иштирокчи, шу жумладан амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳам иштирок этади. Норвегиялик чемпион ўз иштирокини расман тасдиқлади.

Жаҳон Кубогида Ўзбекистондан ягона вакил ҳам қатнашади. Бу кўпчилик кутгандек 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов эмас. Аксинча, минтақавий саралаш баҳсларида ғолибликни қўлга киритган гроссмейстеримиз Жаҳонгир Воҳидовдир. Айнан у Жаҳон Кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.


Жаҳон Кубоги нокаут тизимида ўтказилиб, мағлуб бўлган шахматчилар ўз иштирокларини тўхтатишади. Агар иккита классик партиядан сўнг ҳисоб тенг бўлиб қолса, у ҳолда ғолиб тай-брейкда аниқланади.

Ҳал қилувчи финал учрашуви эса 4 та классик партиядан иборат бўлади. Жаҳон Кубоги ғолиби ва финалчи келаси йили жаҳон тожи учун ўтказиладиган даъвогарлар турнирига йўлланмани қўлга киритади. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг