UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

17 авг 16:36
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат Олимпиадасида фақат беш нафар гроссмейстер 2800+ рейтинг қайд этди. Уларнинг иккиси Ўзбекистон вакили

Теглар :  Шахмат
Ҳиндистоннинг Ченнаи шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси рейтингида фақат беш нафар шахматчи 2800 лик рейтингни қайд этди, дея хабар қилмоқда FIDE.

Ушбу беш нафар шахматчининг икки нафари Ўзбекистон вакиллари. Нодирбек Абдусатторов (2803) ва Жаҳонгир Воҳидов  (2813) мусобақанинг энг яхши ўйинчилари қаторидан жой олган.

Шунингдек, ушбу рўйхатдан англиялик Девид Ҳауелл (2898), ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу (2867) ва норвегиялик Магнус Карлсен (2803) каби гроссмейстерлар ўрин олган.

Жаҳонгир Воҳидов ўзи иштирок этган тўртинчи доскада энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, Абдусатторов биринчи доскада фақат Гукешдан ортда қолган ва кумушга эга чиққанди.

Нодирбек Олимпиадада 11 та партия ўтказиб, уларда 8,5 балл тўплади. Воҳидов эса 8 та турда қатнашиб, 6,5 баллга эга бўлди.

Мусобақада жами 1737 нафар шахматчи иштирок этган.

Қайд этиш керак, юқорида келтирилган рейтинг очколари FIDE'нинг жаҳон рейтингидан фарқ қилади. Рейтинг етакчиси Карлсенда 2864 очко бор, Абдусатторов — 2688, Гукеш — 2684, Ҳауелл — 2650, Воҳидов — 2564.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиадада бирорта турда мағлубиятга учрамай, чемпионликни қўлга киритганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг