UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

07 фев 17:41
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат: Президент қарорининг ижроси қай даражада?

Теглар :  Шахмат
“Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинганидан хабарингиз бор.

Кеча Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида мазкур қарорнинг ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда вазирнинг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, вазирликнинг тегишли бошқарма ва бўлимлари масъуллари, Республика олий спорт маҳорати мактаблари раҳбарлари ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби Суннатилло Бозорбоев иштирок этди.

Таъкидлаш керак, қарорнинг ижросини таъминлаш юзасидан 2021 йил 19 январда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 73-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги ПҚ–4954-сон қарори ижросини таъминлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. Буйруқ билан шахматни 2025 йилгача ривожлантириш давлат дастурини 2021 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

Унга кўра, Фан, спорт ва таълим муассасаларини илмий-методик таъминлаш бошқармаси, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази билан биргаликда:

а) Ўзбекистон шахмат федерацияси ходимларини жалб қилган ҳолда 2021/2022 ўқув йилига қадар 1000 та умумий ўрта таълим мактабларининг 2-, 3- ва 4-синф ўқувчиларини шахматга ўргатиш учун 18 соатлик ўқув режасини ишлаб чиқиш ва ушбу мактабларни ўқув қўлланмалар билан таъминлаш бўйича таклифларни вазирлик раҳбарияти билан келишилган ҳолда Халқ таълими вазирлигига киритиш;

б) шахмат бўйича тўлов-шартнома асосида қисқа муддатли курсларни жорий қилиш, тегишли ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун вазирлик раҳбариятига тақдим этиш вазифалари юклатилган.

Ҳозирда мазкур йўналишда амалий ишлар бошлаб юборилган. Хусусан, 18 соатлик ўқув режасини ишлаб чиқиш борасидаги саъй-ҳаракатлар ўзининг якуний босқичига кирган.

Шунингдек, “Йўл харитаси”га мувофиқ 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалида шахмат бўйича таълим йўналишини очиш бўййича ўрганишлар олиб борилмоқда.

Мамлакатимизда шахматни ривожлантириш учун умумтаълим мактабларини зарур анжомлар, яъни магнитли доска, шахмат тахтаси, фигуралари, соати ва бошқалар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда ҳамда ушбу мақсадларни амалга ошириш учун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига республика бюджетидан 2021 йил учун ажратилган маблағлар ҳисобидан 10 миллиард сўмгача маблағларни йўналтириш вазифаси юклатилган.

Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бошқармасига:

а) жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобидан маҳалла ва ташкилотларда шахмат бўйича турли мусобақалар ва турнирларни ташкил этиш;

б) Бухоро, Термиз ва Хива шаҳарларида “Туризм ва шахмат ҳафталиги”ни ташкил этиш ва ўтказиш;

c) 2021 йилдан бошлаб:

июн-август ойлари давомида маҳалла болалари ўртасида “Маҳалла кубоги” шахмат мусобақаларини ташкил этиш;

май-июл ойлари давомида маҳаллалардаги оилалар ўртасида “Шахматчи оила” турнирини ўтказиш, маҳалладаги оилаларнинг жамоавий тарзда иштирок этишини таъминлаш;

икки маротаба вазирлик, идора ва ташкилотлар ходимлари ўртасида “Шахмат кунлари”ни ўтказиш вазифалари юклатилган.


Қолаверса, “Йўл харитаси”да 2021-йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун халқаро шахмат турнирини;

Ўзбекистонлик биринчи халқаро гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнирни;

Шахмат бўйича ХVII Жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов халқаро турнирини;

Самарқанд шаҳрида “Соҳибқирон кубоги” халқаро шахмат турнирини;

Хива шаҳрида “Ал-Беруний” халқаро шахмат турнирини ташкил этиш ва ўтказиш чораларини кўриш белгиланди.


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси мутахассисларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистон шахмат федерациясининг шахмат бўйича мусобақа ва турнирларни онлайн ўтказиш платформаси (www.uzchess.uz)ни ишлаб чиқиш, ўқувчилар ва талабалар ҳамда ўқитувчилар, тренерлар ва мутахассисларнинг ягона электрон базасини яратиш ишларини амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, йиғилишда Президент қарорида белгилаб берилган бошқа топшириқларнинг ижроси ҳам муҳокама қилинди ва аниқ вазифалар белгилаб олинди. Хулоса қилиб айтганда, “Йўл харитаси”да Президент қарорида белгилаб берилган вазифалар ўз ифодасини топган ва унинг амалга оширилиши натижасида мамлакатимизда шахмат спорти янги даражага кўтарилишига шубҳа йўқ.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг