UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

11 май 10:34
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Тоҳиржонова - муддатидан аввал Ўзбекистон чемпиони!

Пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида мамлакат чемпионати олий лига баҳслари давом этмоқда.

Айлана тарзда ўтказилаётган хотин-қиз шахматчилар мусобақасида икки халқаро гроссмейстер - Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2349, чемпионатнинг биринчи рақамли иштирокчиси) ва Сарвиноз Қурбонбоева (2219) ғолиблик учун асосий даъвогар сифатида эътироф этиляпти. 

Ўзбекистон чемпиони номи мусобақа якунланишига бир тур қолганида аниқ бўлди. Саккизинчи партияда Тоҳиржонова қора доналарда ўйнашига қарамай, ёшлар ўртасида Осиё чемпиони Баҳора Абдусатторовани мағлубиятга учратди ва бу билан муддатидан аввал мамлакат чемпионига айланди. 

Гулруҳбегим 8та учрашувдан 7тасида ғалабага эришди. Фақат Ирина Геворгян билан дуранг қайд этди. Учинчи ўринга тушиб қолган Сарвиноз Қурбонбоева қора доналарда ҳаракат қилиб, Нилуфар Ёқуббоева билан муросага келди. 

Эндиликда собиқ мамлакат чемпионига айланган Нодира Нодиржонова Ирина Геворгянни мағлубиятга учратди. Севара Боймуродова Маржона Ўктамовага ютқазиб қўйди. Сўнгги тур олдидан Тоҳиржонова 8 имкониятдан 7,5 очко жамғарган. Кечаги ғалабадан сўнг Нодира Нодижонова 6 очко билан иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Қурбонбоева ҳисобида 5,5 очко бор.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг