UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

31 авг 14:43
Янгиликлар

Шахмат

Шахматимиз юлдузларига мукофотлар топширилди + ФОТО

Теглар :  Шахмат
Ўзбекистон шахмат федерациясининг фидоийларига "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони топширилди.

Юртимиз бўйлаб истиқлолнинг шонли 30 йиллик байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган бир қатор юртдошларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланмоқда.

Ўзбекистонда Шахмат спорт тури ҳам сўнгги йилларда тобора ривожланаётган спорт турлари қаторига кирмоқда. Ана шундай бир гуруҳ Ўзбекистон шахмат федерациясининг фидоийларига "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони топширилди. Кўкрак нишонини Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири, шахмат федерацияси раиси Азиз Абдуҳакимов топширди.

Бу мукофот шахматчиларнинг меҳнатлари учун муносиб рағбат, юксак ишонч ва албатта, бундан кейинги фаолияти учун масъулиятдир.

Бу каби эътибор шахматни оммалаштиришга ва янада ривожлантиришга ҳамда келажакдаги ишларни жадаллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.‌‌

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг