UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0

21 окт 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шлеменко натижани қайта кўриб чиқиш бўйича апелляция берди

Хабар берганимиздек, бугун АҚШнинг Анкасвилл шаҳрида аралаш қоидалар бўйича Bellator 185 шоу оқшоми бўлиб ўтганди.

Кечанинг марказий жангида россиялик Александр Шлеменко асли келиб чиқиши арманистонлик бўлган, лекин Голландия байроғи остида октагонга чиқаётган Гегард Мусасига очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлганди.

Ҳакамларнинг қарори нафақат Шлеменко ва унинг жамоаси, балки мухлисларга ҳам маъқул келмаганди. Зал тўла мухлислар Мусасининг ғолиб чиққанлигини хуштакбозлик билан кутиб олишди. Александрнинг ўзи қарор юзасидан “протест” берди.


– Мен ҳакамларнинг қарорларига умуман қўшилмайман. Ҳа, тан оламан, мен биринчи раундни бой бердим. Лекин иккинчи ва учинчи раундларни рақибдан яққол устунликка эришдим. Ҳакамлар мени ўз қарорлари билан “кўмиб” қўйишди. Биз қарор юзасидан апелляция берамиз. Аммо катта эҳтимол билан улар ўз қарорларини ўзгартиришмаса керак, – деди Шлеменко.

Эътиборлиси, ҳар икки спортчи ҳам жангдан сўнг тўғри касалхонага равона бўлган. Шлеменко жанг давомида қўлини синдириб олганди. Мусаси эса ўтказиб юборилган зарбалардан сўнг шифокор кўригига муҳтож бўлиб қолган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг