21 май 07:28
Янгиликлар
Шоҳжаҳон Эргашев: "Навбатдаги рақибим ТОП-15дан бўлади"
Шу куни ҳамюртимиз Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўзининг проф рингдаги 17-жангида рингга кўтарилади. Ҳозирча Эргашевнинг рақиб маълум эмас. Лекин биз билан суҳбатда Шоҳжаҳон эҳтимолли рақиблари ҳақида маълумот берди.
- Шу ҳафтада рақибим номига ойдинлик киритилади. Ўзим ҳам бу маълумотдан имкон қадар тезроқ воқиф бўлиш истагидаман. Ҳар куни менежерим билан боғланиб турибман. Унинг айтишича, рақиб WBA рейтингида ТОП-15таликдан жой олиб турган боксчи бўлади.
Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсам, навбатдаги жангимда америкалик боксчига қарши рингга чиқсам керак. Ҳар ҳолда менежерларим менга шу ҳақда айтишди. Ҳозир рейтинг пешқадами америкалик Режис Прогрейс бўлиб турибди. У яқиндагина беларуслик Кирил Релихни мағлубиятга учратиб, WBA чемпионлик камарини қўлга киритди, - деди Эргашев.
Агар Шоҳжаҳон Эргашевнинг менежерлари айтганидек, рақиб ТОП-15дан жой олган америкалик боксчи бўлса, у ҳолда бу номлар ҳозирданоқ аниқ. Рейтингнинг кучли ўн бешталигида уч нафар америкалик боксчилар бор. Улардан бирини Шоҳжаҳоннинг ўзи айтиб ўтди - Режис Прогрейс! Қолган икки америкалик - Марио Барриос ва Кендо Кастанеда!
Фикрлар