08 июн 20:47
Янгиликлар
Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев тарозига чиқди, эртага жанг!
Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев эртага фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказади.
Ҳамюртимиз Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида проф боксдаги 17-жангида рингга кўтарилади. Бундан бир неча дақиқа аввал чарм қўлқоп устамиз тарозидан муваффақиятли ўтиб олди ва белгиланган вазн меъёрини бажарди.
Эртага Тошкент вақти билан соат 19:00да Шоҳжаҳон Эргашев иштирокидаги бокс оқшоми бошланади. Боксчимиз шу кунгача проф рингда 16 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг 14 тасини у муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал қилган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар