27 июл 13:32
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ўзгарди: унинг рақиби ҳам нокаутчи боксчи ҳисобланади
Шоҳжаҳон Эргашев 4 август куни америкалик Абель Рамосга қарши жанг қилиши ҳақида хабар бергандик.
Маълум бўлишича, Шоҳжаҳоннинг АҚШдаги илк рақиби ўзгарган. Спортчимиз навбатдаги жангини мексикалик Хорхе Родригесга қарши ўтказади. Қўшимча сифатида шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, мексикалик боксчи ҳам Шоҳжаҳон каби 10 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида рақибларини нокаутга учратишга муваффақ бўлган.
Спортчимиз жангга тайёргарликни Ўзбекистонда олиб борди. Яқин вақт ичида у Москвага жўнаб кетади. У ердан эса АҚШга учади.
Таъкидлаб ўтиш лозимки, ўша бокс оқшомида жанг қиладиган боксчиларнинг барчаси рақиблари устидан нокаут эвазига ғалаба қозонган боксчилар бўлар экан. Демак, боксчимизнинг олдинда жуда қийин жанг кутиб турибди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар