UZ

Сўнгги янгиликлар

16:57"Спортдаги фаолиятим узоқ бўлмайди" - Илия Топурия 0 16:26Ислам Махачев: "Мен учун спортни чемпион сифатида тарк этиш муҳим" 0 15:54Тарихий тўқнашув: Нидерландия Ўзбекистоннинг Европадан бўлган 17-рақибига айланади 0 15:22Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди 0 14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0

08 июн 22:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон рақиб нима учун ўзгарганига изоҳ берди

Хабар берганимиздек, эртага фаолиятидаги 17-жангини ўтказувчи профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашевнинг рақиби ўзгарди.

Чарм қўлқоп устамиз сайтимизга берган интервьюсида нима учун ушбу кутилмаган ўзгариш амалга ошганига изоҳ берди.

- Воқеалар ривожи бундай кескин ўзгариб кетишини кутмагандик. Менежер ва промоутерларим учун ҳам бу кутилмаган сюрприз бўлди. Афсуски, жангга оз муддат қолганида рақибим бетоб бўлиб қолди. 

Натижада Даниелито Зоррилланинг жамоаси Москвага келмасликка қарор қилди. Биз зудлик билан бошқа рақиб изладик ва Максим Чурбанов вариантида тўхталдик. Бундай қисқа вақтда кучли рақиб топишнинг имкони йўқ эди. 

Энг ёмони шундаки, жанг учун чиқарилган чипталар аллақачон сотиб бўлинганди. Рингга чиқмаслигимнинг имкони йўқ эди. Насиб қилса, эртага чиройли ғалабам билан мухлисларни хушнуд этаман. Бўлиб ўтган кўнгилсиз ҳолат учун барчадан узр сўрайман, - деди Эргашев. 

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳоннинг янги рақиби 32 ёшли Максим Чурбанов россиялик боксчи бўлиб, фаолияти давомида жами 13 та жанг ўтказган. Ҳисобида 8 ғалаба, 4 мағлубият ва бир дуранг бор. Бир маротаба нокаутга учраган. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг