UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

04 май 12:50
Янгиликлар

Футбол

"Шўртан" 10 кун ичида 13 000 доллар тўламаса 1-лигага тушиб кетади!

Ғузорнинг "Шўртан" клуби собиқ легионер футболчиси Урош Милославлевич ФИФАга мурожаат қилгани ҳақида хабар бергандик.

Куни кеча ФИФА 11 майга қадар клуб ушбу футболчи олдидаги қарзларини тўлиқ тўлаб бермаса 2018 йил биринчи лигага тушириб юборлиши борасида ПФЛга хат юборган. Ўтган йил сентябрь ойида ушбу қарздорлик туфайли ПФЛ "Шўртан" клубидан 3 очко олиб ташлаганди. 

Шундан сўнг, клуб бош директори Шоди Номозов легионерга барча қарзлар тўлангани ҳақида интервью берганди. Бироқ, орадан маълум вақт ўтгач, бу масала яна кун тартибидан ўрин олди. 


Бу сафарги жазо олдингисидан жиддийроқ бўлади. Вазиятга ойдинлик киритиш учун "Футбол Экспресс" газетаси мухбири "Шўртан" бош мураббийи Ихтиёр Каримовга мурожаат қилди: 

- ФИФАнинг чиқарган қарори бизни карахт аҳволга солиб қўйди. Улар биздан 10 кун ичида қарздорликни тўлашимизни талаб қилишмоқда. Қандай қилиб бўлмасин қарзларни тўлаб жамоани олий лигага олиб қолмоқчимиз. ФИФА 2013 йил футболчи олдидаги қарздорлигини тўлаб бериш ҳақида қарор чиқарган. Клуб эса ўтган йил пулларни тўлади. Йиллар давомида қарз вақтида тўланмагани учун устама пуллар фоиз ҳисобида "туғилаверган". 2016 йил Милославлевичга 46000 доллар қарз тўлаб берилган. Фоиз туфайли яна 13000 доллар қарз пайдо бўлган. Футболчининг агенти бу пулларни тўлаб беришимизни талаб қилмоқда",  - дейди Ихтиёр Каримов. 



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг