22 окт 13:55
Янгиликлар
Бошқалар
Швейцария Олимпиадани ўтказиш учун миллиард доллар ажратмоқчи
Швейцария ҳукумати 2026 йилги қишки Олимпиадани Сьонда ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватламоқчи.
Мамлакат федерал иттифоқи Сьон шаҳри номзодини қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Энди мамлакатда референдум бўлиб ўтиши керак. Ана шундан сўнг якуний қарорга келинади.
Давлат раҳбарлари Олимпиадани ўтказиш учун 1 миллиард швейцария франки (1,02 миллиард доллар) ажратишга тайёрлар.
2026 йилги Олимпиадани қабул қилиш учун Сьондан ташқари Лиллехаммер, Калгари, Саппоро каби шаҳарлар давогарлик қилмоқдалар.
Ҳавола :
Манба : sports.ru
Фикрлар