UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

31 май 12:50
Янгиликлар

Шахмат

"Sky Chess" мактаби "Home Market Cup" мусобақасини ўтказди

Теглар :  ШахматHome Market Cup
Болалар ва оммавий спортини ривожлантириш мақсадида Sky Chess шахмат мактаби Home Market компанияси ҳомийлигида 4 ёшдан 15 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида "Home Market Cup" мусобақасини ўтказди.

Тошкентдаги "Wyndham" меҳмонхонасида бўлиб ўтган мусобақада Sky Chess шахмат мактабининг 50 нафардан ортиқ ўқувчилари иштирок этишди. Таъкидлаш лозимки, саралаш баҳсларида мактабнинг жами 150 нафардан ортиқ ёш шахматчиси иштирок этган эди.



Соат 10:00да бошланган мусобақанинг тақдирлаш маросими 17:00да бўлиб ўтди. Баҳслар шиддатли ва курашларга бой ўтди. Қувончли ғалабалар ва аламли мағлубиятлар кузатилди. Тақдирлаш маросимига машҳур шахматчи Саидали Юлдашев ташриф буюриб болажонларга олам-олам қувонч улашди. Ташкилотчилар барча ғолиб ва совриндорларга медаллар ҳамда кубокларни топширишди. Яқин келажакда мана шу мусобақада иштирок этган ўғил ва қизлар Ўзбекистон шарафини жаҳонда муносиб ҳимоя қилишларига ишониб қоламиз.



Home Market Cup ғолиблари:

Ўғил болалар ўртасида
1.Мадаминов Муҳиддин
2.Суяров Муҳаммадзоҳид
3.Атаханов Санжар



Қизлар ўртасида
1.Баҳодиржонова Ҳадичабону
2.Юсупова Доно
3.Мансурова Мумтозбегим



10 ёшгача болалар ўртасида
1.Қўзиев Миразиз
2.Атаханов Умар
3.Умирзоқов Алишер



10 ёш қизлар ўртасида
1.Дамирова Малика
2.Рашидова Ойдиной
3.Абдумўминова Гўзал

6 ёшгача ўртасида
1.Тоштемиров Шахзод
2.Каримов Сардор
3.Алимов Артур



Хондамир Муслимов (Home Market бош директори):
 "Шахмат — болаларга ривожланиш ва қўйилган мақсадлар сари интилишда ёрдам берадиган спорт тури ҳисобланади. Машғулотлар вақтида мантиқий ва абстракт фикрлашни ўстиради. Home Market ушбу мусобақага мамнуният билан ҳомийлик қилди".




Нафиса Мўминова (Sky Chess мактаби раҳбари, халқаро тоифадаги гроссмейстер):
"Бу мусобақа болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун ўзига хос байрамга айланиб кетди. Мактабимиз тарбияланувчилари ўртасида соғлом рақобат юзага келди ва биз бундан хурсандмиз албатта. Sky Chess 2014 йилдан буён ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Бунгача турли кичик мусобақалар ўтказилган, бироқ бунчалик катта кўламдаги турнир илк бор ташкил этилди. Home Market Cup мусобақасига ҳомийлик қилган  Home Market компанияси, "Wyndham" меҳмонхонаси, "Nesquik" савдо белгиси, "Author Coaching Group"  ва "kommersant.uz" сайтига ўзимиз ва болажонлар номидан миннатдорчилик билдирамиз".


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг