UZ

Сўнгги янгиликлар

20:22Ислам Махачевга Конорга қарши бокс жанги таклиф қилинди 0 19:58Кудерметова Cincinnati Open саралаши финалига йўл олди 0 19:33Маркиньос ПСЖ билан 40-совринини қўлга киритди 0 19:00Тошкент мезбонлик қиладиган World Boxing Жаҳон кубоги финал турнирининг саналари ўзгарди 0 18:08Астана Челленжери. Сергей Фомин ҳам ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 17:30Қозоғистон президенти Шавкат Раҳмоновнинг отаси вафотига муносабат билдирди 0 16:46“Барселона” вингери операция қилинди 0 16:04ИНТЕРВЬЮ. UFC собиқ жангчиси Маҳмуд Мурадов билан суҳбат 0 15:28Цветков ва Ростовцев Будапештдаги турнирда 3 та медални қўлга киритишди 0 14:50Бунақаси биринчи марта: Дана Уайтнинг ёрдамчиси Dana White’s Contender Series турнирида жанг қилиб, UFC шартномасини қўлга киритиш имкониятига эга бўлади 0 14:09Ўзбекистон МТЖ Басрадаги мусобақада иштирок этиши мумкин 0 13:36"Царукян UFC чемпионлик жангига лойиқ" - собиқ чемпион 0 12:45Самбочиларимиз ҳарбий хизматчилар ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этишади 0 11:17Иэн Гэрри: "Махачев билан қафасга кирганимда, нима учун буюк жангчи эканимни исботлайман" 0 10:00Нидерландия терма жамоаси Хави билан музокаралар олиб борди 0

14 июл 13:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ футболчи, бокс бўйича Осиё чемпиони бўлган спортчи билан интервью

Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида +91 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажонов сайтимиз офисига ташриф буюрди.

Эътиборингизга, спортчимиз билан уюштирилган қисқа интервьюни тақдим этамиз.

Ўзи ҳақида қисқача

Исм шарифим - Муллажонов Лазизбек, Фарғона шаҳрида яшайман. Мураббийим Шерзод Ҳусанов ва Ғанишер Тўйчиевлар.


Футбол ва бокс ҳақида

Боксчга кириб келишим... Олдин тўғриси футболчи бўлганман. Жамоа сафида тўп тепардим. Кейинчалик, мураббийим Шерзод Ҳусанов сабабли боксга кириб келганман. Шу билан боксга қизиқиб, мусобақаларда ғолиб бўлиб, боксчи бўлганман.

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида, иккинчи лига ўйинларида иштирок этардим.



Боксдаги кумири

Кумирим Рой Жонс. Унинг рингдаги турли ранг-баранг ҳаракатлари менга ёқади. Айнан ушбу боксчига қараб интиламан. Айни пайтда +91 кг вазн тоифасида рингда жанг қиламан.


ОАВни кузатиш

Албатта кузатиб бораман. Машғулотлардан сўнг атрофда содир бўлаётган воқеалардан бохабар бўлиш учун интернет тармоғига кириб тураман.


Спортнинг яна қайси турига қизиқади?

Футболга қизиқаман. Машғулотлардан сўнг ҳам мураббийларимиз кўрсатмасига кўра футбол, баскетбол, регби ўйнаймиз.
Бокс машғулотлари, ҳафталик йиғинлар олдидан режа тузилади. Ўша режадан футбол ўйнаш ҳам ўрин олган бўлади.



Келажакдаги режалар, ниятлар...

Ҳар бир спортчи учун энг катта ютуқ бу Олимпиада ўйинлари ғолиблиги ҳисобланади. Шу қатори менинг ҳам мақсадим шу: Олимпиадада ғалаба қозониб, ватанимиз байроғини юқорига кўтариб юришдир.


Севимли овқати: Тайёрлашни биладими?

Ош, сомса каби таомларни яхши кўраман. Лекин, тайёрлашни билмайман.


Қандай қўшиқлар тинглайди?

Ўзбекча қўшиқлардан Шохруххоннинг тароналарини эшитаман. Кейин, асосан жангга кайфият берадиган ҳорижий қўшиқлар эшитаман.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 июл 22:25:45
I will Chempion
Bu sportchimiz boksga nechi yoshida kirib kelgan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг