UZ

Сўнгги янгиликлар

13:49Формула-1. Андреа Кими Антонелли  — Италия Гран-приси ғолиби! 0 13:18ЎзДЖТСУда янги ўқув йили бошланди. Исроил Мадримов фалсафа фанлари доктори! 0 12:47Яна бир ТОП ҳужумчи фаолиятини Саудияда давом эттиришга умид қилмоқда 0 12:16IBA ва RAF ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади 0 11:45Икки вазнда собиқ KSW чемпиони UFC билан шартнома имзолади, унинг рақиби маълум + ПОСТЕР 0 11:14Хамзат Чимаев UFC`даги навбатдаги жанги бўйича вазиятга ойдинлик киритди 0 10:43Мессидан сўнг Аргентина терма жамоасини сардори ким бўлиши маълум 0 10:12"Ана шу қора йигит". Раҳмонов треш-ток учун UFC`нинг қайси жангчисини калтакламоқчи эканини айтди 0 09:41UFC’да Жастин Гэтжи ва Илия Топурия ўртасидаги реванш жанги муҳокама қилинмоқда 0 09:10Тони Фергюсон чемпионлик камарини собиқ футболчидан ҳимоя қилади 0 08:39Sofascore. Каримов "Лугано" сафида илк бор тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинида неча баҳо олди? 0 08:08Майкл Пейж Нурсултон Рўзибоевга қарши жангдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди 0 17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0

20 янв 09:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Сондерс чемпионлик камарини ҳамюртига қарши жангда ҳимоя қилади

Ўрта вазн тоифасининг WBO йўналишида жаҳон чемпиони британиялик Билли Жо Сондерс (26-0, 12 КО) ўзининг навбатдаги ҳимоя жангини ҳамюрти Мартин Мюррей (36-4-1, 17 КО)дан ҳимоя қиладиган бўлди.

Ҳамюртлар жанги 14 апрель куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтади. Оқшомнинг яна бир қизиқарли жанги биринчи ярим ўрта вазнда вакант бўлиб турган WBO чемпионлик камари учун кечади ва унда британиялик Терри Фланаган (33-0, 13 КО) ва америкалик Морис Хуккер (23-0, 16 КО) ўзаро тўқнаш келишади.

Маълумот учун, Сондерс WBO чемпионлик камарини 2015 йилнинг декабрида ирландиялик Энди Ли (35-3, 24 КО)ни мағлубиятга учратгач қўлга киритганди. Бу сафар у титулини тўртинчи маротаба ҳимоя қилади. Сўнгги бор Билли Жо ўтган йилнинг 16 декабрь куни Канаданинг Лаваль шаҳрида маҳаллий боксчи Давид Лемье (38-4, 33 КО)дан устун келганди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг