UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

15 янв 19:01
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари. Икки вакилимиз олтин, яна иккиси бронза учун курашади

Бугун Италия пойтахти Рим шаҳрида Токио Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини тақдим этувчи халқаро турнир старт олди.

Ушбу мусобақа эркин, юнон-рим ва аёллар кураши вакиллари учун жорий 2020 йил ҳисобидан ўрин олган илк рейтинг турнири ҳисобланади. Бугун юнон-рим кураши усталари медаллар ва рейтирнг очколари учун баҳсларни бошлаб беришди. 

Қувонарлиси, ҳамюртларимизнинг тўрт нафари эртага медаллар учун кечадиган беллашувларда гиламга чиқиш имкониятини қўлга киритишди. -60 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Исломжон Баҳромов финалга йўл олди. У чорак финалда жамоадоши Феруз Тўхтаевни қийинчилик билан 8:7 ҳисобида енгди. Ярим финалда ҳиндистонлик Сачин Ранага ҳеч қандай имконият қолдирмади - 9:0. Унинг эртанги олтин медаль учун беллашувдаги рақиби хитойлик Сайлике Валихан бўлади. Феруз Тўхтаев эса айнан Ранага қарши бронза медали учун курашади.  

-67 кг вазнда гиламга чиқаётган юртдошимиз Маҳмуд Бахшиллоев ҳам финал йўлланмасига эга бўлди. Маҳмуд чорак финада италиялик Рубен Марвайсни 8:0, ярим финалда венесуэлалик Хавьер Паленсия Пуэнтесни 8:0 ҳисобида таслим этди. Энди у эртага олтин медаль учун кечадиган учрашувда мисрлик Муҳаммад Эл Сайид Абуҳалимага қарши баҳс олиб боради.       

Энг оғир (-130 кг) вазндаги курашчимиз Мўминжон Абдуллаев биринчи босқичда италиялик Лука Годинони 8:0 ҳисобида енгди. Лекин 1/4 финалда мисрлик Абдулатиф Муҳаммад Аҳмадга 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Ўтиш баҳсида финляндиялик Йоханнес Костадан устун келган Мўминжон эртага бронза медали учун гиламга чиқади. Унинг рақиби норвегиялик Оскар Марвик бўлади.  

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси матбуот хизмати  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг