26 мар 12:00
Янгиликлар
Спорт масканига бир назар
Туман марказидаги “Саноат” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги мазкур мактаб-интернати 2002 йилда кўп тармоқли спорт йўналишидаги иқтидорли мактаб – интернати сифатида ишлаб бошлаган бўлса. 2009 йилга келиб, ҳозирги ном остида фаолият юритиб келмоқда.
Спортнинг футбол, бокс, белбоғи кураш, кураш ва эркин кураш йўналишларида таҳсил олаётган 264 нафар ўғил болалардан иборат спортчи-ўқувчилар учун мактабда шароитлар етарлича.
Машғулотлар учун спорт заллари ва майдончалар, ҳар бир фан учун алоҳида жиҳозланган синф хоналар, оқатланиш учун ошхона, ётоқхона, хуллас барчаси бадастир.
Тажрибали 18 нафар фан ўқитувчилари, 12 нафар спорт мураббийлари қўл остида таълим-тарбия олаётган ўқувчилар машғулотларга зўр иштиёқ билан киришаётгани боис, турли фан ва спорт йўналишларида ташкил этилаётган мамлакат миқёсидагибеллашувларда совринсиз қайтишмаётгани қувонарли.
Мактаб маъмуриятининг бизга берган маълумотига кўра, ҳар йилги ўқув мавсумида ёки таътил пайтларида белгиланган режага мувофиқ ўтказилаётган мусобақаларда мактаб-интернатда мавжуд спорт турлари бўйича ўқувчиларнинг кучли учликда бўлгани таҳсинга лойиқ.
Келинг, шу ўринда биргина ўтган 2017 йил ҳамда жорий йилнинг уч ойида давомида эришилган муваффақиятлардан айримларини фикримиз исботи сифатида мисол келтирсак.
Демак, ўтган йилнинг 17-22 март кунлари Қозоғистон давлатининг Шардара вилоятида бокс бўйича ташкил этилган халқаро турнирда уч нафар ўқувчи учта бронза медали, 12-15 май кунлари Чимкент шаҳрида 2001-2002йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бокс бўйича жаҳон кубогида иккита ўқувчи олтин ва кумуш медалга эгалик қилган.
Май ойида Термиз шаҳрида Ўзбекистон кубоги баҳсларида (бокс) бронза медали, ноябрда Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида ўтган бокс бўйича мамлакат очиқ биринчилигида 1 та олтин, 2та кумуш, 3 та бронза медали қўлга киритилди.
2018 йил 28 февраль – 2 март кунлари Россиянинг Магадан шаҳрида бокс бўйича 2002-2003, 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган халқаро турнирда иштирок этган Фазлиддин Эркинбоев барча рақибларини енгиб, фахрли биринчи соҳибига айлангани бокснинг мактаб-интернатда яхши йўлга қўйилганидан далолат.
Футбол бўйичаинтернат жамоаси ҳам бир қатор совринларга эга чиқишган. Жумладан, 2017 йил 26 апрель - 2 май кунлари Бухоро вилояти, Бухоро туманида футбол бўйича Республика очиқ турнирда учинчи ўрин ва бронза медали, 29 июль - 3 август кунлари Жиззах шаҳрида 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасидаги очиқ турнирда иккинчи ўрин ва кумуш медаль, 3-7 декабрь кунлари Андижон шаҳрида ўтган вилоят очиқ биринчилигида учинчи ўрин ва бронза медаллари мактаб-интернатига олиб келинган.
Кураш турларига ошно ўқувчилар ҳам медаль тўплашда ортда қолмаётганликларини кўриш мумкин. 2017 йил 15-17 август кунлари Наманган шаҳрида эркин кураш бўйича вилоят биринчилигида 2 та кумуш, 1 та бронза, ноябрь ойида Тошкент вилояти Келес шаҳарчасида кураш бўйича халқаро турнирда бронза медали, 4-5 декабрь кунлари Уйчи туманида 2004-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Канституциясининг 25 йиллиги муносабати билан ўтган вилоят очиқ биринчилигида 2 та олтин, 3 та бронза. 2018 йил 9-10 январь кунлари Тошкент шаҳар Миробод туманида кураш бўйича 1998-2000 йилларда туғилган ёшлар ўртасида мамлакат очиқ турнирида 1 та олтин, 1 та кумуш медаллари қўлга киритилган.
Бу каби натижаларни яна бир қанчасини кўрсатиш мумкин, бироқ биз шу ўринда 2017 йил сарҳисоби бўйича мактаб-интернат спортчи-ўқувчиларинг қуйида жами қўлга киритган медалларига эътибор қаратиш билан кифояландик.
Олтин медаллар – 34 та, кумуш медаллар - 59 та, бронза медаллар - 79 та.
Шунингдек, ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий ишлар жараёнининг ҳам талаб даражасида ташкил этилилиши, китобхонлик, ўқувчиларнинг фан ва спорт тўгаракларида фаол иштироки, мазали ва калорияга бой тўйимли овқат билан таъминланиши, санитария-гигиена ҳолатлари яхши бўлиши каби ишлар мактаб- интернати директори Икромжон Абдурасулов раҳбарлигидаги жамоанинг диққат марказида. “Оила, маҳалла, мактаб” ҳамкорлиги маркази ташкил этилгани ва бу марказда жамоатчилик кенгаши иштирокида муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинади, ўқув-тарбиявий жараёнларни кучайтириш борасида таклифлар ўртага ташланади.
Мактабда байрам саналари шунчаки ўтмайди. Ўқитувчи ва мураббийлар шогирдлари иштирокида ҳар бир байрамга ўзгача тайёргарлик кўриб, уни кўтарингки рўҳда ўтказиши одат тусига кирганлиги ҳам ўқувчи-ёшларнинг маънавияти бойишига хизмат қилади.
Олимпиада чемпионлари, Осиё ва жаҳон чемпионати совриндорларини мактабга таклиф этилиши ва мастер класслар ташкил этилиши ўқувчиларни ҳавасини оширишга турки бўлаётганини сезиш мумкин. Яқинда шундай чемпион билан учрашув ўтказилди. Унда меҳмон 23 ёшгача ўсмирлар ўртасида осиё чемпиони Одилбек Хамробеков ҳамда 97 ёшли футболнинг ашаддий мухлиси Ҳакимжон ота Дадажонов эди.
Мактаб ўқувчиларнинг хурсандчиликдан порлаган кўзарини кўрсангиз. Ҳар бирининг онгу-шуурида бир ният - келажакада яхши инсон бўлиб, шу ватан учун муносиб хизмат қилиш, чемпион бўлиб, Юртни улуғлаш.
“Мақтаяпти демангу, ушбу таълим масканидаги эко оламни кўрган кишини ҳаваси ортиши ҳақиқат. Ҳар бир синфхона ва каридорлар рахига қўйилган ва меҳр билан парваришланаётган хона гуллари гўё гулзорга монанд. Ҳовлидаги гулзоргаку гап йўқ. Айни баҳорда янаям жозибали. Боз устига мўъжазгина иссиқхона ва лимонлар сап-сариқ бўлиб пишган. Ҳовлининг кун ботиш томонининг бир ёнида сигир-бузоқлар, бир ёнида қўй-қўзи ва товуқлар боқилади. Бу ўқувчиларимизнинг ризқи”, - дейди тиниб-тинчимас, ташаббускор раҳбар Икромжон Абдурасулов.
Ҳа, тўғрида, мактаб эҳтиёжи учун мактабнинг бўш тўрган томарқасидан унумли фойдалиниш кони фойдаку? Ахир бугуннинг далзарб талабларидан бири ҳам шу эмасми? Аммо бу каби деҳқончилик, чорвачилик ва паррандачилик синггари хўжалик ишлари мактабда анча йил олдин йўлга қўйилганига ота-оналар, шу кўчадан ўтаётган йўловчилар раҳмат айтаётгани ҳам рост бўлса керак?
Хулласки, бизнинг назаримизда мактаб-интернатида ишлар кўнгилдагидек, бироқ ҳали қилиниши керак бўлган эзгу-амаллар бисёрдир. Лекин шуниси ҳам аёнки, мактабнинг аҳил ва иноқ жамоаси “Олма пиш, оғзимга туш” қабилида эмас, балки бугуннинг талаби билан олға қадам ташлаётгани аниқ.
Илҳом Раҳмонов тайёрлади, ўз мухбиримиз
Фикрлар