UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

08 май 11:47
Янгиликлар

Бокс/ММА, Гимнастика, Енгил атлетика, Каратэ

Спортчиларимиз Ислом ҳамжихатлик ўйинларига йўл олишди

Ўз тарихида тўртинчи маротаба ўтказилаётган мусобақага Озарбайжоннинг Боку шаҳри мезбонлик қилади.

Бугун эрта тонгдан бир гуруҳ спортчиларимиздан таркиб топган Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон пойтахтига жўнаб кетди. Мусобақа олимпия ўйинлари каби ҳар 4 йилда бир маротаба ўтказилади ва у Ислом мамлакатлари олимпиадаси деб ҳам аталади.


Илк мусобақа 2005 йили Саудия Арабистонида бўлиб ўтган эди. Эрон эса 2009 йилда иккинчи мусобақага мезбонлик қилган. Тўрт йил аввал Индоезиянинг Пеканбару шаҳри мазкур нуфузли мусобақа мезбони бўлган.


Ислом ҳамжихатлик ўйинлари спортнинг 21та турини ўз ичига олади. Булар: Енгил атлетика, сувга сакраш, сузиш, сув полоси, баскетбол 3х3, футбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, ушу, стол тенниси, гандбол, дзюдо, юнон-рум кураши, эркин кураш, ўқ отиш, теннис, волейбол, бокс, зорхана, каратэ, таэквондо ва оғир атлетика.

Вакилларимиз қуйидаги спорт турларида ғолиблик учун курашадилар:

1. Енгил атлетика (10 нафар спортчи)

2. Бокс (10)

3. Спорт гимнастикаси (5)

4. Бадиий гимнастика (9)

5. Дзюдо (6)

6. Каратэ (7)

7. Ўқ отиш (6)

8. Сузиш (5)

9. Таэквандо (9)

10. Оғир атлетика (10)

11. Юнон-рум кураши (5)

12. Эркин кураш (5)

13. Гандбол (аёллар терма жамоаси)

14. Сувдан сакраш (4)

15. Теннис (6)

Паралампия йўналиши:

1. Енгил атлетика (4)

2. Дзюдо (6)

Жами 165 нафар спортчи юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар.


Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
08 май 12:02:31
Bek
Таркибга аниқлик киритинглар админлар.
   
09 май 08:52:21
КОНЪСУЛ
Албатта умумжамоа ҳисобида биринчи уринда қайтинглар. ОМИН!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг