UZ

Сўнгги янгиликлар

16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0

13 фев 12:30
Янгиликлар

Бошқалар

Спортга ошно маскан - коллеж спортига бир назар

Теглар :  СпортКоллеж
Биласиз, ўсмирликнинг айни депсинган палласи ўн беш – ўн олти ёшдан номоён бўла бошлайди.

Бундай пайтда фарзандларимизнинг бўш вақтларини  бирор бир фойдали машғулот сари йўналтириш ҳар биримизнинг вазифамиз. Биргина жисмоний тарбия ва спорт билан ошно бўлиши уларнинг турли салбий иллатлардан ҳимоя қилибгина қолмай, аксинча соғлом, жисмонан кучли ва маънавияти юксак бўлиб камол топишида хизмат қилиши бор гап.


Таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-ёшларнинг дарслардан бўш пайтларини мазмунли ўтказишда ташкил этилган тўгаракларнинг ўрни ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Чирчиқ  техника касб-ҳунар коллежида айни пайтда 1500 нафардан ортиқ ўқувчилар турли касб-ҳунарлар бўйича таҳсил олишади. Коллеж ҳовлисидаги батартиб мини-футбол, енгил атлетика каби спорт майдончалари, кенг ва шинам спорт зали доим ўқувчилар билан гавжум. Боиси, юқорида таъкидлаганимиздек, спортнинг волейбол, енгил атлетика, баскетбол, стол тенниси, шахмат тўгараклари  мунтазам ишлаб турибди. Тўғри, мазкур ташкил этилган тўгракларда иштирок этаётган ўғил-қизлар профессионал спортчи даражасига кўтарилмас бироқ, соғлом турмуш тарзини теранроқ англаб бориши шубҳасиз. Қолаверса, мунтазам машғулотарда иштирок этаётган спортчи-ўқувчилар  турли даражадаги спорт беллашувларида муваффақиятларга эришишлари учун  сабаб бўлиши янаям қувонарли. Коллежнинг жисмоний тарбия фани бўйича катта ўқитувчи Абдилҳаким Жумаевнинг таъкидлашича, таълим муассасасида волейбол, стол тенниси бошқа спорт турларига нисбатан оммалашган. Боиси, коллежлар ўртасидаги шаҳар ва вилоят биринчиликларида волейбол ва стол теннисидан натижалар кўплигининг ўзиёқ фикримизни исботлаб турибди. Нуржан Уразов, Умид Заитов. Ҳусан Нажмиддинов, Салоҳиддин Маҳмудбоев, Асад Ҳусниддинов, Айгирим Сапарова, Роҳила Йўлдошева  (волейбол), Абдисаид Ҳусанов, Шоҳжаҳон Гулматов, Мафтуна Раззоқбердиева  (стол тенниси) сингари спортчи-ўқувчилар ўтказилаётган беллашувлардан совринсиз қайтишмаслигини уларнинг устозлари фахр билан таъкилашади. Омонгул Юсупбаева (Жисмоний тарбия раҳбари), Абдилҳаким Жумаев (катта ўқитувчи), Рустамжон Гимаевлардан иборат жисмоний тарбия ўқитувчилари аллақачон ўқувчиларнинг энг севимли устозлари қаторига кирган. Тўғри спорт соҳасида камчилик ва муаммолар ҳам йўқ эмас. Лекин юзага келиши мумкин камчилик ва муаммолар коллеж директори Бегали Собиров раҳбарлигида  тезда ўз ечимини топилишга ҳам эришилади. Байрам саналарида спорт беллашувлари ўтказилиши одат тусига кирган. Ҳар йили 7 апрель - Бутунжаҳон саломатлик кунини ўқувчилар интиқлик билан кутади. Боиси, худди шу куни коллежда спорт байрами ташкил этилади. Ўқитувчи ва ўқувчилар “Алпомиш ва Барчиной” тест-синовларини топширишади.   

Дарвоқе, катта ўқитувчи Абдилҳаким Жумаевни кўп йиллардан бери танийман. Жонкуяр ва тиришқоқ одам. Моҳир педагог. Асли Сурхондарё вилоятнинг  Олтинсой туманида туғилган А. Жумаев Термиз давлат педагогика институтини жисмоний тарбия факультетини тамомлагандан (1989-1993 йиллар) буён,  айнан ўрта махсус, касб - ҳунар таълими тизимида жисмоний тарбия фанидан ёшларга сабоқ бериб келади.  Талабалик пайтлари институтнинг волейбол ва қўл тўпи жамоаларида бир неча бор совринларни ҳам қўлга киритган.  Қаерда ишламасин, жисмоний тарбия ва спортга оид Қарор ва Фармонлар бўладими, “Баркамол авлод” спорт ўйинлари тақвим режаси бўладими,  Олимпиада ёки “Алпомиш ва Барчиной” тест-синовларими, барчасини стентд ҳолида спорт бурчаги яратади. Ёш ўқитувчиларга тажрибадан келиб чиқиб, илмий ёндошишдан чарчамайди. 2014 йилдан коллежлар ўртасида волейбол бўйича Чирчиқ шаҳар терма жамоаси мураббийи саналади. Хуллас, бугун замон билан ҳамнафас бўлиб меҳнат қилаётган мураббий-ўқитувчилар шогирдлар ардоғида. Ана, бугун ҳам устоз ва шогирдлар   “Юлдузлар ёғдуси” деб номланган мусобақага шошиляпти. Ёшларимизга омад ёр бўлсин!

Илҳом РАҲМОНОВ

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг