UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19Разамбек Жамалов, Заурбек Сидаков, Лайлохон Собирова ҳамда бошқа кураш юлдузлари иштирокида ўтган PWL 11 матбуот анжумани ва вазн ўлчаш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 18:55Денис Истомин энди бўйдоқ эмас (ФОТО) 0 18:28"Макгрегор билан жанг қизиқарли бўлади" - Макс Холлоуэй 0 18:02"Барселона" Осимхен билан шартнома имзолаш режасини ишлаб чиқмоқда 0 17:41"Жин урсин бу вақтинчалик камарни" - Исраэль Адесанья 0 17:20Разамбек Жамалов катта танаффусдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақада қатнашади 0 16:58Mangu 2 турнири катта жангидан айрилди 0 16:40Фабио Каннаваро Эрондаги легионерларимиз, жароҳатлар, Обамеянгнинг Тошкентга келмагани ва бошқа масалалар ҳақида гапирди 0 16:24Жами 24 та жанг! Эртага ўтказиладиган PWL 11 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:02Улуғбек Бакаев "Сўғдиёна" бош мураббийи этиб тайинланди 0 15:39"Бунинг 50 фоизи шоу бўлади" - Александр Усик 0 15:18"Конор Макгрегор кейинги жангини собиқ чемпионга қарши ўтказади" - Хельвани 0 14:55Жон Жонс Нганнунинг мурожаатига муносабат билдирди 0 14:29Суперлиганинг ҳар бир клубига 35 миллиард сўмдан ажратилиши режалаштирилмоқда 0 14:02Мераб Двалишвили Пётр Ян билан трилогия қачон ўтказилишини айтди 0

11 сен 15:55
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец: "Биз ўзимизнинг тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Рақиб дарвозабони ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди"

Теглар :  Сречко Катанец
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши баҳсдан сўнг championat.asia журналисти Абдулвосит Бектемиров билан кичик суҳбат қурди.

- Бугунги қийин учрашувдаги ғалаба билан табриклайман. Юз фоизлик натижа қайд этаётганимиз ажойиб, аммо ўйин бўйича саволлар кўп. Кейинги учрашувларда жамоа ўйинини қандай яхшилашингиз мумкин?

- Асосий таркибимиздаги беш нафар футболчи, айни дамда ўз клубларида ўйин амалиётисиз қолиб кетяпти. Бу вазиятни ўнглаб олиш учун яна бир ой вақтимиз бор. Абдуқодир Ҳусановнинг ҳам сафга қайтишини кутяпмиз. Кейинги ФИФА кунларида жисмоний ҳолатимизни янада яхшилаб олишимиз керак. Жисмоний ҳолатимиз яхшиланиши руҳий томонлама тайёргарлик ва концентрацияга боғлиқ. Биз ўзимизнинг тўлиқ маҳоратимизни намойиш этмай туриб, уч очкони қўлга киритдик. Қандай ҳолатда бўлишимиздан қатъий назар, биз ғалаба қозонишга ва очколар жамғариб боришга мажбурмиз.

- Учрашув давомида кўпгина футболчилар ўз позициясини тез-тез алмаштириб турди ва менинг фикримча, шу сабабли бугунги баҳсда кўп индивидуал хатолар кузатилди...

- Футболчилар ҳар доим ҳам бир зонага жавобгар бўлавермайди. Ҳар доим ҳам бир жойга туриб ўйнашнинг иложи йўқ. Футболчилар майдондаги тўлиқ эркинликка эга ва улар майдонда ўзи истаган ҳаракатларни бажаришлари мумкин. Улар "робот" эмас-ку. Футболчи хоҳлаган қанотда ўйнаши мумкин. Биз биринчи бўлимда жуда ажойиб ўйин намойиш этдик, аммо рақиб дарвозабони шунчаки "даҳшатли" ўйнаб юборди ва ўз жамоасини учта голдан сақлаб қолди. Ягона муаммо - биз гол ўтказиб юборганимиз. Тўп назорати бизда эди, рақиб эса қарши ҳужумда гол урди. Бугунги ўйинимиздан жуда хурсандман.




Сречко Катанец Қирғиз Республикасига қарши кечган қийин учрашувдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг