UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0

19 сен 14:14
Янгиликлар

Футбол

Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бироз аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

- Камерун ва Коста Рикага қарши ўйинлардан нималар кутяпсиз?
- Узоқ муддатдан кейин сизларга билан кўришиб турганимдан хурсандман. Иккита кучли рақиб, иккита Жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар, юқори даражадаги жамоалар. Бу даражадаги жамоаларга қарши ўйнамаганмиз. Мен ҳаяжонланмаяпман, аммо қизиқаяман, уларга қарши қандай ўйнаймиз. Уларни кўриб чиқдим, кучли жамоалар. Суперлигани ҳам, легионерларимизни ҳам кузатдим. Биз янада кучайшимиз керак.

- Бўлажак ўйинларда қандай натижалар қониқтиради?

- Бу ўртоқлик ўйинлари. Ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Ҳар бир ўйин турлича ва қийин бўлади. Рақиблар асосий футболчилари билан ўйнашади. Жаҳон чемпионатига оз қолди ва улар ўртоқлик ўйинларида барча футболчиларини синовдан ўтказиб олишади. Бу ўйинларда ўзимизнинг ҳолатимиз қандайлигини текшириб оламиз. Бу баҳслар бизнинг футболчиларига хабар бўлади. Осиё кубогига оз қолди ва футболчиларимиз ўз ҳолатларини яхшилаб боришлари керак. Суперлигани кузатиб ташвишдаман, тахминан 20та тур ўтди ва тўпурар бўлиб турган футболчи 30 ёшдан ошган. Бизда муаммолар бор.

Камерун ўйинларини кузатдим. Искандеров Камерунга қарши ўйнай олмайди. Камерунга қарши ўйнаш бошқа даража. Уларнинг энг кичкина футболчиси 1.80 см бўйга эга. Ҳаммаси жисмоний томонлама бақувват футболчилар. Балки ноябрь ойидаги йиғинга Искандеровни чақирармиз. Ноябрь ойида яна иккита ўртоқлик ўйини ўтказамиз. Ҳатто Шомуродов ҳозир кам ўйнаяпти. Клубида захирага киритилмаса ҳам, терма жамоага чақиравераман. Мен билан бир йилдан ортиқ ишламаган футболчиларни ҳозир чақириш қанчалик тўғри бўларди?

- Машарипов жароҳат олган. Унинг ўрнини Ойбек Бозоров босиши мумкин. Аммо унинг ҳам бўйи пастроқ. Камерунга қарши фойда келтириши мумкинми?
- Кўрамиз, сиз кўрасиз, биз кўрамиз. Бошқа вариантимиз йўқ эди. Бозоровнинг ўрнида ўйнаши мумкин бўлган футболчи борми?

- Шомуродов ўз клубида ўйнамаса ҳам терма жамоага чақирилади дедингиз. Ўша пайтда яхши ўйнаб голлар ураётган бошқа ҳужумчига нисбатан хиёнат эмасми? Ваҳоланки сиз ўз клубида захирада қолиб кетаётган икки нафар дарвозабонни алмаштирдингиз.
- Бизда дарвозабонлар мураббийи бор. Бу саволни унга бериш керак. Дарвозабон ва ҳужумчини солиштириш кулгули эмасми? Мен ҳазиллашдингиз деб ўйлайман.

- Терма жамоада ўйнаш учун рақобат бўлиши керакми?
- Йўқ.

- Ўзбекистон ноябрь ойида Россия билан ўйнаши мумкин, деган хабарлар чиқди. Бунга тайёрмисиз? 

- Билмайман. Шундай миш-мишларни эшитдим. Билишимча, Россия 3 та ўртоқлик ўйинида қатнашиш борасида келишиб бўлган. Ҳозирча ноябрь ойида кимларга қарши ўйнашимизни билмайман. Бу ёмон, аммо ҳақиқат шундай.

"Ёш футболчилар мен кутгандек ўйнамаяпти. Терма жамоада баъзи ўйинчилар ҳам олдиги ўйинини кўрсатишмаяпти. Агар улар бу нарсани тушунишса яхши, агар шундай ўйнашда давом этишса, менга бу нарса ёқмайди. 

10 нафар янги футболчини қўшиб олиб, жамоа сифатида шакллантириш қийин, бунга вақт талаб этилади. Бунга вақт керак. Ҳусайн кўп голлар уриши керак, керак бўлса, прессинг қилиши лозим", – деди Катанец.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг