UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

27 апр 09:36
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун "Локомотив" ўз уйида, "Пахтакор" сафарда ўйнайди

Бугун Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган навбатдаги учта ўйин ўтказилади.

"Локомотив" охирги 4та турда ғалабага эришган Суперлигадаги ягона клуб бўлди. "Қизилқум" эса учта турдан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда.

"Темирйўлчилар" 5та турда рақиб дарвозасига энг кўп гол уришди - 10та. "Қизилқум" Ўзбекистон чемпионатида бу рақибга қарши ўтган сўнгги 10та ўйиннинг ҳеч бирида ғалаба қозона олмаган.

"Локомотив" ўз уйида "Қизилқум"га фақат икки марта ютқазган холос (2005 ва 2012 йил).

"Металлург" бу мавсум Бекободда иккита ўйин ўтказди ва ҳар иккаласида ғолиб бўлди. "Қўқон-1912" чемпионатдаги илк ғалабасини ўтган турда сафарда қўлга киритди.

Бу жамоаларнинг Бекободда ўтган 9та учрашувнинг 7тасида "Металлург" ғолиб бўлган. Бир марта дуранг қайд этилган ва бир марта "Қўқон-1912" сафардан ғалаба билан қайтган (2002 йил).

Ўтган йил "Қўқон-1912"да ўйнаган Баҳодир Пардаев айни пайтда "Металлург" шарафни ҳимоя қилмоқда. 2018 йил "Металлург" аъзоси бўлган Жавоҳир Эсонқулов ҳозирда қўқонликлар таркибида.

"Сўғдиёна" ўтган янги бош мураббий Улуғбек Бақоев бошчилигидаги ғалабага эришди. "Пахтакор" эса чемпионатни мағлубиятсиз давом эттираётган ягона клуб бўлиб турибди.

"Пахтакор" бу йил сафардаги икки учрашувда мағлуб бўлгани йўқ. "Сўғдиёна" эса ўз уйида 2 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этди.

"Сўғдиёна" Жиззахда "Пахтакор"ни сўнгги бор 1999 йилги мавсумда мағлуб этган экан. Шундан кейин ўз майдонидаги 15та ўйиннинг ҳеч бирида "Сўғдиёна" "шерлар"дан устун кела олмаган.

"Пахтакор" Ўзбекистон чемпионатида хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин қаторасига 11та ўйиндан буён "Сўғдиёна"ни мағлуб этиб келмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг