UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26"Манчестер Сити" рекорд ўрнатди 0 17:58Абдель-Азиз журналистни Хабиб жамоасини таъқиб қилишда айблади 0 17:19Тайсон Энтони Жошуани қўрқоқлик ва ёлғончиликда айблади 0 16:48Султонов Хитой "Челленжер"ининг 1/8 финалида кортга чиқди 0 16:17Суперлига. Бугун янги турга старт берилади 0 15:46Икки ҳафтадан кейин Чимаев ва Бёрнс ўртасида реванш ўтказилади + ПОСТЕР 0 15:12ИНТЕРВЬЮ. Дунёнинг энг кучли лигасига ўтиш арафасидаги "ОҚ БЎРИ" — Хотамбек Бойназаров 0 14:40Рўзибоев — Пейж: Октагонда ким ўз ўйинини ўтказа олади? (мутолаа учун) 0 14:16Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ҳиндистонга қарши майдонга тушади 0 13:44Махачевнинг мураббийи шогирдининг октагонга қайтиш муддатини маълум қилди 0 13:13Дана Уайт Жастин Гэтжининг танаффус олиш қарори ҳақида гапирди 0 12:43Перейранинг синглиси ONE FC тарихидаги энг ёш чемпионга қарши жанг қилади 0 12:18"Манчестер Сити"нинг яна бир футболчиси жамоани тарк этди 0 11:49Жавоҳир Синдаров Гукешнинг ғалабани жўшқин нишонлаганига муносабат билдирди 0 11:21US Open 2026 учинчи даврасига етиб келган Раҳимова яхшигина мукофот пули ва рейтинг очкоси ишлаб олди 0

04 май 12:52
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. Бугун "Навбаҳор"да очилиш ўйини, "Насаф" эса Бухорода меҳмон

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтади.

НАВБАҲОР — СЎҒДИЁНА

Бу мавсум Намангандаги стадиондаги дастлабки ўйин "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" ўртасида бўлиб ўтади. "Сўғдиёна" бу мавсум икки марта сафарда ўйин ўтказди ва иккаласида мағлубият аламини тотиб кўрди. Ўзбекистон чемпионати доирасида бу икки жамоа жами 46 марта тўқнаш келишган. 23та учрашувда "лочинлар" зафар қучишган. 6 марта дуранг кузатилган ва 17та баҳсда жиззахликлар устун келишган.

"Сўғдиёна" ўз тарихида ҳеч қачон "Навбаҳор"ни сафарда мағлуб эта олмаган экан (5 дуранг, 18 мағлубият). Бу йилги чемпионатнинг охирги учта турида "Навбаҳор" умуман мағлуб бўлмади (2 ғалаба ва 1 дуранг).

Мазкур учрашувда "Сўғдиёна" ҳимоячиси Элёр Орифов ва Шоҳруз Норхонов дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди. 

БУХОРО — НАСАФ

Турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган икки жамоа ўртасида баҳс. Бахтиёр Ашурматов Рўзиқул Бердиевга қарши. Иккала жамоа ҳам дастлабки 6та турда 8тадан гол ўтказиб юборди.

"Бухоро" бу йил ўз майдонида ҳозирча умуман ғалаба қозонгани йўқ (2 дуранг ва 1 мағлубият). "Насаф" эса сафардаги учта ўйиннинг ҳеч бирида зафар қуча олмади (1 дуранг ва 2 мағлубият).

Бу икки клуб Ўзбекистон чемпионатида ўзаро 42 бор ўйин ўтказишган. Шундан 11тасида "Бухоро" ғолиб чиққан, 9та баҳсда дуранг қайд этилган. Қолган 22та ўйинда "аждарлар" муваффақият қозонишган.

"Насаф" охирги икки йил Бухородаги ўйинларда икки марта мағлуб бўлган. Эътиборлиси бу баҳсларда "Бухоро" хатто гол ҳам ўтказмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг