UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

13 апр 18:11
Янгиликлар

Футбол

Суперлига. "Динамо" навбатдаги уч очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Динамо" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 24-дақиқасида меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди. Сирож Мелиевнинг узатган тўпини Сардор Қулматов дарвозага йўллай олмади. 30-дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов рақиб жарима майдонидаги вазиятни голга айлантиришига сал қолди, тўп дарвоза устунига тегди. 36-дақиқада Даврон Умировнинг деярли майдон марказидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

Баҳснинг 52-дақиқасида Лоқаев қанотдан тўпни "Сўғдиёна" жарима майдончаси ичига ташлади, Қадамбой Нурметов эса узатмани голга айлантирди - 1:0.

Жиззахликлар вакили Даврон Умиров 78-дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.

Ўйинда "Динамо" 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.


"Динамо" - "Сўғдиёна" 1:0 
13 апрель 2019. Самарқанд. "Динамо". 
Ҳакамлар
: Олим Тўйчибоев, Шоҳруҳ Аъзамов, Равшан Копадзе, Шуҳрат Ражабов.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Комиссар: Александр Давиденко.
Гол: Қадамбой Нурметов 52, - 1:0. 
"Динамо": Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Амиржон Сафаров (Жасур Азимов 46), Қадамбой Нурметов (Сирож Ҳамроев 84) , Бобур Қосимов, Аббос Шодмонов, Сардор Эминов (Дамир Темиров 89), Ихтиёр Тошпўлатов, Шохрух Абдураҳмонов
Захира: Шохрух Эшбўтаев, Аваз Агалиев, Низом Норов, Воҳид Шодиев, Санжар Баратов, Дилмурод Каримов

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Кахи Махарадзе, Сирож Мелиев, Шоҳруз Норхонов, Жамшид Болтабоев, Мурод Ражабов (Нуриддин Ҳасанов 55), Достон Тошматов (Дурбек Камолов 10, Иззат Абдуллаев 66), Даврон Умиров, Шаҳбоз Жўрабеков
Захира: Ширинбой Абдуллаев, Элёр Орифов, , Шерзод Шакиров, Диан Талхатов, Даниэль Насриддинов, Никола Милинкович

Огоҳлантиришлар: Шаҳбоз Жўрабеков 76, Даврон Умиров 75, Шоҳруз Норхонов 84.

Четлатиш: Даврон Умиров 78.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг