UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Москвадаги RAF турнирининг барча натижалари: Чимаев ва Садуллаевда ғалаба. Шара Буллетда-чи? 0 08:55Нурсултон Рўзибоев октагонга чиққан UFC турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0

02 июл 13:49
Янгиликлар

Футбол

Суперлига клубларнинг штат жадвалида ўзгаришлар бўлади

Профессионал футбол лигаси Суперлига клублари олдига янги талаб қўйди. Бунда жамоалар штат бирлигини қайта кўриб чиқиш керак бўлади.

Шу вақтга қадар клублар ўзи билганича фаолият олиб борган бўлиб, уларнинг штат бирлиги бир-биридан кескин фарқ қилиб келган. Суперлиганинг айрим клублари давлат корхоналари томонидан молиялаштирилишидан келиб чиқиб, ЎФА штат бирлиги масаласига жиддий эътибор қаратди. Натижада Профессионал футбол лигаси ҳам ОФК талабларини инобатга олиб, юқоридаги масалани тартибга солишга қарор қилди.

Эндиликда клуб президенти ва вице-президенти фахрий лавозим бўлиб, асосий иш Бош директор орқали бошланади (бош менежер, ижрочи директор, бош маслаҳатчи эмас). Бош директор фонида жами 24 киши клуб ишларини юритади:

1. Бош директор
а) Бош директор ўринбосари
б) Клуб котиби

4. Бош бухгалтер
а) Етакчи бухгалтер
б) Ҳисобчи
 
7. Матбуот котиби
а) Сайт администратори
б) Фотограф
в) Оператор
 
11. Маркетинг масаласида менежер
а) Маркетолог
б) Фан-клуб менежери
 
14. Техник директор
15. Спорт директори
16. Лицензиялаш масаласида менежер
17. Хавфсизлик масаласида менежер
 18. Халқаро масалалар бўйича менежер
а) Халқаро бўлим мутахассиси
 
20. Кадрлар масаласида менежер
21. Юристконсульт
22. Хўжалик ишлари менежери
23. Ҳайдовчи (енгил машина)
24. Ҳайдовчи (автобус)
 
Эндиликда клубнинг масъул ходимлари ўз ишига пухта ёндошиши талаб этилади. Шу вақтгача матбуот хизмати вакиллари ўз юмушидан ташқари лицензиялашга ҳам, бошқа масалаларга ҳам югуриб келаверган. Эндиликда ПФЛ ҳар бир вазифа учун фақатгина шу иш учун масъуллардангина ҳисобот талаб қилади. Матбуот котиби ёки бошқа ишчи айни бир масъул ходимнинг вазифаларини бажармайди. Яъни, ҳамма ўз иши учун жавоб беради.

Шунингдек, эндиликда юқоридаги ходимларнинг ойлик-маошлари масаласи ҳам назорат қилинади. Бир хил вазифани бажаргани ҳолатида икки бош директорнинг бири 80 миллион, иккинчиси 8 миллион маош олмайди. Бош директор ўз ишига профессионалларча ёндошиб, ўзи жамоа учун қўшимча ҳомийлар, даромад олиб келганидагина қўшимча рағбатлантирилиши мумкин (шунингдек, мукофот пулларининг берилиш тартиби ҳам алоҳида кўриб чиқилади).

Ходимлар ишдан бўшатилганида клуб ва ишчи ўртасидаги шартнома, ундаги талаблар, келишувлар албатта ПФЛ томонидан ҳам кўриб чиқилади. Яъни, бирор-бир ходимга нисбатан ноҳақлик қилинишига йўл қўйилмайди. Ишчи-ходимнинг қандай фаолият олиб бориши, қандай сифат билан ишлаши бош директорнинг ҳукмига ҳавола.

ПФЛ бу ерда академия ва стадион ишчиларини кўрсатмаган. Стадионлар масаласи алоҳида-алоҳида ҳал этилади. Академия бўйича худди шундай штат жадвалини Суперлига клублари яқин орада қабул қилиб олади. Академия мураббийларининг иши клуб техник директори томонидан мувофиқлаштирилади.

Хусусий клублар иш ўринларини ўзи истаганича кўпайтириши ва ишчиларга ўзи билганича ойлик-маошлар тайин қилиши мумкин. Аммо ПФЛ улардан ҳам юқоридаги каби масъул ходимлар рўйхатини талаб қилиб олади.

Юқоридагилар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-модда 1-бандига кўра амалга оширилади. Клублар ишни тартибга солишда шу кодексининг 102-моддаси 1-бандидан келиб чиқиб, ишчиларини икки ой аввал огоҳлантиради.

ПФЛ бу борадаги ҳисоботларни 15 июль — трансфер ойнаси ёпилгунига қадар қабул қилади. Штатлар ўзгарганини эса 15 сентябрдан бошлаб текширувдан ўтказади. Клубларнинг аввалдан тасдиқланган йиллик сметасига оғирлик тушмаслиги учун шу вақтгача фаолият юритмаётган ходимларни ишга қабул қилиш 2019 йилнинг январида амалга оширилади.

Шу масалалар юзасидан ПФЛ барча саволларга жавоб беришга тайёр.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг