17 фев 16:29
Янгиликлар

Супероғир вазндаги боксчимиз нокаут эвазига ютқазди
Ушбу бокс оқшоми доирасида ҳамюртимиз супероғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Ахрор Муралимов ҳам рингга кўтарилди. 30 ёшли чарм қўлқоп устамизнинг рақиби Брайант Женнингс бўлди.
Америкалик 33 ёшли бу боксчи жаҳон чемпионлик камарига собиқ даъвогар ҳисобланади. Жангнинг учинчи раундида Брайант Муралимовни кучли зарба эвазига техник нокаутга учратди. Бунга қадар Ахрор 5 маротаба нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолганди.
Маълумот учун, Ахрор Муралимов профессионал боксдаги фаолияти давомида 20та жанг ўтказиб, уларнинг 16тасида ғалабага эришган. Ўн учта жангда рақибларини нокаутга учратган. Мағлубиятлари сони 4та. Женнингс эса 24та жанг ўтказиб, 20та ғалаба ва 2та мағлубият қайд этган.
Фикрлар