05 июн 09:40
Янгиликлар
Бокс/ММА
Таиландлик чемпион Марчиано ва Мейвезернинг рекордига яқинлашди
Профессионал бокснинг суперенгил (47,6 кг) вазн тоифасида WBC чемпиони таиландлик Ванхенг Менайотин фаолиятидаги 47-ғалабасини тантана қилди.
Бу билан 31 ёшли Менайотин ўзига тегишли бўлган чемпионлик камарини еттинчи бор ҳимоя қилди. Бу сафар у танзаниялик Омари Кимверини очколар ҳисобига кўра (117:110, 118:109, 118:109) мағлуб этди.
Шу тариқа, таиландлик чемпион афсонавий боксчилар Рокки Марчиано ва Флойд Мейвезернинг рекордига яқинлашиб олди. Бу икки боксчи фаолиятлари мобайнида 49 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалабага эришишган.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар