UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

17 дек 10:27
Янгиликлар

Шахмат

Тажрибали гроссмейстеримиз Малайзияда совриндор бўлди

11-16 декабрь кунлари Малайзияда шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўз тарихида тўртинчи бор ташкил этилган Johor International Chess Open 2017 мусобақасида 20 давлатдан 105 нафар иштирокчи ғолиблик учун дона сурди. Улар орасида ўзбекистонлик шахматчилар ҳам бор эди.

Ҳамюртларимиз орасида 9 тур якунларига кўра энг яхши натижани халқаро гроссмейстер Тоҳир Воҳидов қайд этди. Тажрибали шахматчимиз 9 имкониятдан 7 очко жамғариб, 3-ўринни эгаллади. Иккинчи ўриндаги шахматчи ҳам 7 очко тўплаган эди.


Ёш халқаро мастер, жаҳон чемпиони Жавоҳир Синдаров 6.5 очко билан 6-ўринни банд этди. Халқаро гроссмейстеримиз Алексей Барсов эса 6,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 8-поғонадан жой олди.

Ҳиндистонлик гроссмейстер Венкатеш 7,5 очко билан мусобақа ғолибига айланди. Ўн бир ёшли шахматчимиз Жавоҳир Синдаров айнан чемпион гроссмейстер билан дуранг натижа қайд этганди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг