UZ

Сўнгги янгиликлар

23:14ҒАЛАБА! Жавоҳир Синдаров Гукеш билан матчда олдинга чиқиб олди! 0 20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0

28 апр 19:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

Таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиев Кличко-Жошуа жанги борасида қандай фикрда?

Шарҳловчи Даврон Файзиев эртага бўлиб ўтадиган Кличко-Жошуа тўқнашуви олдидан ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзининг қизиқарли факт ва фикрларини билдириб ўтди.


Владимир Кличко ва Энтони Жошуа иккиси ҳам 16 йил оралиғи билан Олимпиада чемпионлигини қўлга киритган. 1996 йилда Владимир, 2012 йили ўз уйида Энтони.

Жошуа Олимпиадани ютганда Кличко профрингда 50дан ортиқ жанг ўтказиб бўлган.

Кличко Олимпия чемпиони бўлганда Жошуа 6 ёшда эди.

Энтони A.J Джошуа профессионал рингда 18 жангда 18 ғалаба ва 18 нокаут кайд этган.

Жошуа хали бирорта рақибини 7-раунддан уёғига ўтказмасдан мағлуб этган.

Кличко супероғир вазнда бокс тарихидаги энг узоқ чемпион бўлган боксчилардан бири.

Икки рақибнинг бўйи бир хил. Энтони қўллари узунлиги бўйича устун. Бу эса Кличкога қарши чиқадиган боксчиларда кам учрайдиган жихат.

Икки йил олдин Жошуа Кличконинг машғулотида спаринг шерик бўлган ва Владимир ёш боксчининг улкан потенциали ва кучига тан бериб, уни оғир вазн келажаги деб айтган.

Жангни "Уэмбли" стадионида 86.000 мухлис кўради. Рекордга яқин.

Кличко фаолиятида атиги иккинчи марта букмекерлар тахминида фаворит эмас.

Бу "тажриба" ва "ёшлик" ўртасидаги классик тўқнашув.

Кличко даври Джошуа даврига йул берадими? Трансляция ҳукуки учун икки энг йирик компания "HBO" ва "Showtime" курашишди. Натижада иккиси хам ҳарид килди. Факат бири жонли эфирда, бири ёзиб олинган ҳолда кўрсатади.

Шахсий фикрим, тезкор Жошуанинг имконияти дастлабки 5 раундда. Агар уёғига ўтса, Кличко бир неча ўн йиллик ичида ёзган бокс китоблари кутубхонасига олиб кириб, дарс бериб қўяди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
28 апр 23:48:40
Ихтиёр
Узрепорт олиб беради
   
28 апр 21:15:59
Kaká
Adminlar jangni qaysi kanalda ko`rsak bo`ladi iltimos etvorila!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг