UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

06 сен 17:34
Янгиликлар

Таэквондо

Тарихда илк бор Японияда ўтадиган Гран-при бошланишига бир ҳафта қолди

13-15 сентябрь кунлари Япониянинг Чиба шаҳрида Жаҳон Гран-приси бўлиб ўтади.

Тарихда илк бор кунчиқар юрт таэквондо бўйича Гран-при мезбони бўлади. 

Эътиборлиси бўлажак Гран-при 2020 йил Олимпиада ўйинлари таэквондо мусобақалари ўтказиладиган шаҳарда ўтказилади. Чибадаги "Chiba Port Arena"да ўтадиган жанглар шиддатли бўлиши аниқ, зеро ушбу Гран-при орқали спортчилар Олимпиада рейтинги учун қимматли бўлган очколарни қўлга киритишлари мумкин. 

Жаҳоннинг энг кучли таэквондочилари 8та вазн тоифасида (4та аёллар, 4та эркаклар) кураш олиб боришади. 2019 йил июль ойида эълон қилинган Олимпиада рейтинги асосида ҳар бир вазн тоифасида энг юқоридаги 31 нафардан спортчи мазкур Гран-прига таклиф этилган. 

"2020 йилги Олимпиада ўйинларига жуда оз вақт қолди. Шу боисдан ҳам тарихда илк бор Японияда ташкил этиладиган Жаҳон Гран-приси ажойиб ўтишига шубҳа йўқ. Бундан ташқари спортчилар, мураббийлар ва расмий шахслар кейинги йил ёзги Олимпиада ўйинларининг таэквондо мусобақалари бўладиган шаҳар билан яқиндан танишиш имконияти бўлади", - деди Бутунжаҳон таэквондо Федерацияси президенти Чунгвон Чой.

Маълумот учун, 2020 йилги ёзги Олимпиада ўйинларининг таэквондо бўйича мусобақалари Чиба шаҳридаги "Makuhari Messe" спорт залида бўлиб ўтади. Бундан ташқари тарихда илк бор таэквондо мусобақалари Олимпиада ўйинларининг бошида (25-28 июль) ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Чибадаги Жаҳон Гран-присида ўзбекистонлик тўрт нафар таэквондочи Никита Рафалович, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова ҳамда Улуғбек Рашитов иштирок этишади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг