UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

29 апр 10:33
Янгиликлар

Шахмат

Tashkent Open XII. Ниғматов бир дуранг ва мағлубият қайд этди

Пойтахтимизда шахмат бўйича Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Георгий Агзамов хотирасига бағишланган “Tashkent Open XII” халқаро турнири давом этмоқда.

Мусобақада 12 мамлакатдан келган шахматчилар ғолиблик йўлида ўзаро рақобатлашишяпти. Ўз тарихида ўн иккинчи бор ўтказилаётган халқаро турнирнинг соврин жамғармаси 20 000 АҚШ долларини ташкил қилади. Ғолиб шахматчи 3 000 долларга эга бўлади. 

Беларуслик халқаро гроссмейстер Кирил Ступак (2556) турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси ҳисобланади. Кеча у куннинг иккинчи ярмида ўтказилган еттинчи турда ёш ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоевни мағлубиятга учратди ва қўшимча кўрсаткичларга кшра 6 очко билан пешқадам бўлиб олди.

Бешинчи турда айнан Ступакни таслим этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олган ёш шахматчимиз Ортиқ Ниғматов эса кетма-кет иккита турда очко йўқотди ва тўртинчи ўринга пастлади. У кеча қора доналар ҳаракат қилиб, россиялик халқаро гроссмейстер Василий Папин билан муросага келди. 

Яна бир ҳамюртимиз Саидакбар Сайидалиев қора доналарда ўйнаб, испаниялик халқаро гроссмейстер Олег Корнеев билан дурангга эришди. Бугун саккизинчи турда Ниғматов россиялик халқаро гроссмейстер Евгений Левинга қарши оқ доналарда ҳаракат қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг