UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

18 янв 10:38
Янгиликлар

Шахмат

Ташқи ишлар вазирлиги ва ЖИДУ вакиллари шахмат тахтасида куч синашди ФОТОРЕПОРАЖ

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан шахмат турнири ўтказилди.

Турнирда вазирлик ходимлари, университет профессор-ўқитувчи ва талабаларидан иборат юзга яқин ҳаваскор шахматчи қатнашди.

Мусобақанинг расмий очилиш маросимида Ташқи ишлар вазирлиги ва университет мутассаддилари турнир иштирокчиларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан спорт соҳасини ривожлантириш, хусусан, оммавий спортни қўллаб-қувватлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар таъкидланди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори мазкур спорт турини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш ва ривожлантиришда дастуриламал бўлиши қайд этилди.

Турнир рапид йўналишида Олимпия тизимида, ФИДЕ қоидалари бўйича ўтказилди. Ўйин вақтини назорат қилиб бориш учун электрон соатлардан фойдаланилди.

— Ташқи ишлар вазирлиги томонидан талабаларимизга ажойиб спорт байрами ташкил этиб берилгани учун миннатдорлик билдирамиз, — деди университет проректори Лазиз  Мингишов. —  Спорт турлари ичида шахмат ёшлар тарбияси ва  уларнинг ақлий ривожланишида катта аҳамиятга эга. Шахмат олами ўзининг нозик жиҳатлари, тактик схемалари билан инсонни ўйлашга ва аниқ қарорлар қабул қилишга ундайди. Шу томондан бугунги турнир  профессор-ўқитувчиларимиз ва талабалар учун фойдали бўлди, деб ўйлайман. Вазирлик билан ҳамкорликда бундай мусобақаларни мунтазам ўтказишни режалаштирганмиз.

Мусобақада  Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг  2-курс талабаси Темур Алихўжаев биринчи, Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси ходими Икром Ҳайитбоев иккинчи ва мазкур университетнинг 4-курс талабаси Фазлиддин Шерматов учинчи ўринни эгаллади.

— Бугунги турнир ёшларимизнинг салоҳиятини кўрсатиб берди, — деди мусобақа финалчиси Икром Ҳайитбоев. — Университет талабалари ўртасида шахматни севиб ўйнайдиган ёшларнинг кўплиги бизни хурсанд қилди. Биринчи турдан бошлаб қийин рақибларга рўбарў келдим. Ярим финалда тўғриси омад менга кулиб боқди. Финал остонасида қолиб кетишим ҳам мумкин эди. Аммо рақибимнинг биргина хатосидан унумли фойдаландим. Шахмат шундай жиҳатлари билан қизиқ. Биргина хато қарор сизнинг мағлубиятингизга сабаб бўлиши мумкин. Ҳал қилувчи баҳс, гувоҳи бўлганингиздек, жуда муросасиз кечди. Финалда камдан кам учрайдиган  вазият кузатилди. Яъни бош соврин учун курашимизнинг  биринчи партияси дуранг билан якунланди. Биринчи баҳсда тактик жиҳатдан устунликни қўлга олишга ҳаракат қилдим. Лекин рақиб ҳам анойилардан эмас экан. Ҳал қилувчи партияда оқ доналарда ўйнаган рақибим бутунлай стратегияни ўзгартириб, ўйинни ўз фойдасига ҳал қилди. Тан олиш керак, ёшларнинг қўли баланд келди. Уларга омад тилайман, ҳаётда ана шундай ғалабалар доимо ҳамроҳ бўлсин.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига ташкилотчилар томонидан  диплом ва  пул мукофотлари топширилди.

Суратлар муаллифи - Анвар Илясов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг