UZ

Сўнгги янгиликлар

12:08Жасур Алижонов Рамазон Темиров қаерда хато қилганини айтди 0 11:30Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 10:45Айтжан Халмаханов Жаҳон чемпионлиги учун финалда курашади 0 09:48Тошкентда стол тенниси бўйича Осиё чемпионати якунланди 0 09:03Хайме Мунгия барибир Никита Зон билан жанг қиладиган бўлди 0 19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0

29 янв 09:41
Янгиликлар

Шахмат

Tata Steel Chess 2026. Абдусатторов ҳамон пешқадам, мағлубиятсиз Синдаров иккинчи!

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича анъанавий Tata Steel Chess мусобақасида 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнирнинг кучлилар жам бўлган "Мастерс" гуруҳида дунёнинг етакчи 14 гроссмейстери қаторида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бош соврин учун баҳс олиб боряпти. Тўққизинчи турда икки гроссмейстеримиз ўзаро учрашувда дуранг қайд этишганди. 

Кеча мусобақада 10-тур партиялари ўйналди. Пешқадам Абдусатторов оқ доналарда словениялик Владимир Федосеевга қарши баҳс олиб бориб, дурангга имзо чекди. Бу билан Нодирбекнинг очколари 6,5 тага етди ва у турнир жадвалида ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Лекин Абдусатторовнинг кетма-кет дуранг натижаларидан кейин таъқибчилари деярли етиб олишди. 

Тур олдидан иккинчи ўринни эгаллаб турган Жавоҳир Синдаров кеча оқ доналарда нидерландиялик Йорден Ван Форест билан муросага келди. Гроссмейстеримиз 6 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни ўзида сақлаб қолди. Форест ҳам 6 очкога эга ва у кучли учликка якун ясаб турибди. Германиялик Маттиас Блубаум ҳисобида ҳам 6 очко бор.  

Америкалик Ҳанс Ниеманн ва туркиялик 14 ёшли гроссмейстер Ягиз Каан Эрдогмуш 5,5 тадан очко жамғарган. Агар кеча Ягиз ғалаба қозонганида 6,5 очко билан Абдусатторовга етиб олар эди. Нодирбекнинг бахтига амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу қора доналарда ўйнаб, туркиялик вундеркиндни мағлуб этди. 


Tata Steel Chess 2026. 10-тур натижалари:

Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон) — Тай Даи Ван Нгуэн (Чехия) 1-0

Винсент Кеймер (Германия) — Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) 1-0

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — Йорден ван Форест (Нидерландия) 0,5-0,5

Ягиз Каан Эрдогмуш (Туркия) — Гукеш Доммаражу (Ҳиндистон) 0-1 

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — Владимир Федосеев (Словения) 0,5-0,5 

Маттиас Блубаум (Германия) — Аниш Гири (Нидерландия) 1-0 

Ҳанс Ниеманн (АҚШ) — Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон) 0,5-0,5

Бугун турнирда дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Эртага ўтказиладиган 11-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда мезбонлар вакили Йорден ван Форестга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров ҳам қора доналарда ўйнайди. У ҳиндистонлик Аржун Эргаиси билан ҳисоб-китоб қилади. Учрашувлар бизнинг вақт билан соат 18:15да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг