19 фев 16:03
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тайсон Фьюри: Деонтей, мени кутиб ол!
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри Американинг ESPN телеканали билан шартнома имзолаган эди.
Британиялик боксчи иккита жанг учун 103 миллион доллар олади. Ушбу ҳамкорлик WBC чемпиони Деонтей Уайлдерга қарши реванш жангининг ўтказилишига замин яратади. Бу икки боксчининг илк жанги Американинг бошқа бир телеканали Showtime томонидан трансляция қилинган ва чемпионлик жангида дуранг натижа қайд этилган эди.
“Агар Уайлдер билан жанг қилишни истамаганимда биринчи жангга ҳам рози бўлмас эдим. ESPN билан шартномам эса мени реванш жангига анча яқинлаштирди. Уайлдер, мени кутиб ол, қара, мен сенинг ортингдан боряпман”, - дея Фьюрининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда BBC.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар