22 май 10:08
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тайсон Фьюри: Уайлдерга қарши жанг баҳорда бўлади
Супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри кеча Американинг ESPN телеканали меҳмони бўлади.
Хабарингиз бор, мағлубият нималигини билмай келаётган британиялик боксчи яқинда ушбу телеканал билан 5 та жанг учун шартнома имзолаган эди. Кечаги интервью чоғида Фьюри WBC чемпиони Деонтей Уайлдер билан жанг ҳақида ҳам фикр билдирди.
“Шартномада кўрсатилган бешта жангдан иккинчиси айнан Уайлдерга қарши бўлиб ўтади. Ушбу жанг 2020 йилнинг март ёки апрель ойида ўтказилади. Унгача эса яна иккита жангда рингга кўтариламан.
Мендаги хабарларга кўра, Деонтей ҳам учта жангга шартнома имзолаган. Келишувдаги илк жанг Доминик Бризилга қарши бўлиб ўтди. Қолган икки жанг Луис Ортис ҳамда Адам Ковнацкига қарши кечади”, - деди Фьюри.
Ҳавола :
Манба : allboxing.ru
Фикрлар