UZ

Сўнгги янгиликлар

21:58Зокиров билан жанг қиладиган Мокаев: "UFC октагони ташқарисида ўн баробар кўпроқ пул ишлаяпман" 0 20:29Тошкентда шахмат бўйича "Ўзбекистон президенти кубоги" халқаро турнири старт олди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 19:51Суперлига. "Нефтчи" - Ўзбекистон чемпиони! 0 19:00Бокс. Тошкентда Жаҳон кубоги бошланди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 17:52Махачевнинг жамоаси Исламни UFC камаридан маҳрум қилиш талабига жавоб берди 0 17:30Жаҳон кубоги: Абдураҳмон Маҳмуджонов мағлуб бўлди 0 17:21ПСЖнинг Винисиус трансфери бўйича позицияси маълум бўлди 0 16:50Бивол Александр Усик билан жанг қилиш эҳтимолини баҳолади 0 16:19Келдиёрова Токио "Катта Дубулға" турнири олдидан япониялик Олимпиада чемпионининг "мастер класси"да иштирок этди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 15:48Андрей Есипенко: "Синдаров ё осон ютади ёки..." 0 15:17Хаби Алонсо "Челси"нинг жорий мавсумдаги омадсизликлари сабабини айтди 0 14:46Иман Хелиф ўзининг профессионал дебюти учун ўзига ўхшаган янги рақиб топди 0 14:15Гукеш "тишлари"ни кўрсатди, Синдаров мағлубиятдан бир неча сония нарида эди. Тож учун кечаётган учрашувнинг 3-партия таҳлили 0 13:56Жаҳон кубоги: Норбек Абдуллаев ҳам ярим финал иштирокчисига айланди 0 13:44Санжар "Tornado" Зокиров Муҳаммад Мокаевга қарши расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

02 мар 08:49
Янгиликлар

Бокс/ММА

ТДИУда Шоҳжаҳон Эргашев билан матбуот-анжумани ташкил этилди

Теглар :  ШоҳжаҳонБокс
Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент Давлат иқтисодиёт университетида таниқли спортчимиз, профессионал боксда мағлубият нималигини билмай келаётган Шоҳжаҳон Эргашев иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда университет раҳбарияти, талабалар, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси мутасаддилари ва қатор ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Қизиқарли савол-жавобларга бой бўлган анжуман йиғилганларнинг ёдида узоқ вақт қоладиган бўлди. Маҳоратли чарм қўлқоп устаси тадбирда фаолияти давомида ўтказган жанглари, болаликдан боксга қандай меҳр қўйгани ва яқин келажакдаги мақсадлари ҳақида гапириб берди.


Айниқса, талабалардан бирининг боксчимиз билан худди жангдан олдин ташкил қилинадиган нигоҳ уруштириш ҳолатида ўзини синаб кўрмоқчи бўлгани барчанинг эътиборини тортди.


Тадбир сўнгида университет раҳбарияти томонидан Шоҳжаҳон Эргашевга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, спортчимизнинг ўзи ҳам мухлисларига дастхати туширилган бокс қўлқопларини тақдим қилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг