11 авг 07:50
Янгиликлар
Теннис

Темур Исмоилов Минскдаги турнирда чорак финалга чиқди
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи “Фьючерс” турнири давом этмоқда.
Мусобақада учинчи рақам остида таснифланган ҳамюртимиз Темур Исмоилов яккаликдаги иштирокини муваффақиятли давом эттирмоқда. У илк босқичда туркиялик Муҳаммад Хайлаз 6:4, 6:3 ҳисобида устун келганди.
Терма жамоамиз аъзоси иккинчи даврада беларуслик Максим Тибар билан ҳисоб-китоб қилди. Деярли қийинчиликка дуч келмаган ҳамюртимиз учрашувда 6:4, 6:2 ҳисобида зафар қучди. Энди Исмоилов ярим финал йўлланмаси учун яна бир мезбон теннисчи, турнирнинг олтинчи ракеткаси Артур Дубинскига қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар