UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Бивол 21-асрнинг энг севимли уч боксчисини айтди 0 19:45Жаҳон кубоги: 5 нафар боксчимиз ярим финалга йўл олди, яна бирида эса бронза 0 17:59"Ортга чекинмайман, тик туриб жанг қиламан" — Моралес Пратес билан жанг ҳақида 0 17:28Жаҳон чемпионати U-17. Ўзбекистон — Испания ўйинини бошқарадиган ҳакамлар бригадаси маълум 0 16:57Арман Царукяннинг Генри Сехудо бўйича "талаби" қондирилди + ФОТО 0 16:26Агит Кабайел WBC камари ҳимояси учун рингга кўтарилди 0 15:55"Бу гўдакни менга беринг" — Цаурукян Сехудога "вызов" ташлади ва дарҳол жавобини олди 0 15:24Бразилия Либертадорес кубогидаги ғалабалар сони бўйича Аргентинадан ўзиб кетди 0 14:53Гукеш Доммараджу: "Жавоҳир билан тенг кучли рақиблармиз!" 0 14:22Жаҳон кубоги. Кундузги дастурда рингга чиққан боксчиларимизнинг барида ғалаба. Олимпиаданинг амалдаги кумуш медали соҳиби мағлуб этилди 0 13:51Жавоҳир Синдаров: "Ҳаяжондаман!" 0 13:20"Уларга ҳакамнинг бағрикенглиги қўл келди". Моуринью ҳакамни танқид қилди 0 12:49Гандбол. Осиё чемпионатида кетма-кет иккинчи ғалабага эришдик! 0 12:18RAF 15 турнирининг барча натижалари: Царукян камарини ҳимоя қилди. Сехудочи? 0 11:47Арман Царукян иштирокидаги баҳс бир дақиқадан камроқ давом этди 0

17 сен 11:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Темурланг" промоутери Жамшиднинг жангидан сўнг қандай фикрда?

Хабарингиз бор, кеча ҳамюртимиз Жамшид Нажмиддинов украиналик собиқ чемпион Виктор Постолга қарши жанг ўтказди.

Ўн раундлик ушбу жангда юртдошимиз рақиби устидан яққол ғалаба қозонган эди. У рақибини икки бор нокдаун ҳолатига туширган бўлса, ҳакам улардан фақат бирида ҳисобни очди. Аслида, иккинчи вазиятда ҳам нокдаун қайд этилиши керак эди. 

Қолаверса, боксчимиз бутун жанг давомида Постолга нисбатан кўп ва аниқ зарбалар йўллаган эди. Афсуски, мезбонлик фактори барибир роль ўйнади. Жангдан кейин боксчимиз промоутери “Темурланг” клуби раҳбари Хусрав Насруллаев билан боғланиб, жангдан кейинги фикрларига қулоқ тутдик.  


"Жанг ўта муросасиз кечди. Жамшидни ғалаба қозонганини бутун Украина халқи кўрди ва эътироф этди. Жангдан сўнг мухлислар “янги Пакьяо”, “янги чемпион” дея олқишладилар. Қолаверса, ушбу бокс кечасини ташкил қилган промоутерлар ҳам келиб, ҳакамлик учун узр сўрашди. Ўйлайманки, ушбу ҳолат келажакдаги улкан натижалар учун сабаб бўлади", - деди у.



Рейтинг: +4   

Фикрлар

   
18 сен 08:15:03
Bek
Жамшидни жангидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, рақиб танлашда хатоликка йўл қўйилмаган фақат бу даражадаги боксчи билан мехмонда жанг ўтказиш хато.
   
17 сен 16:59:02
Муҳаммадзиё
Qanaqasiga sotadi. Bu bolaga borini tikkanku ular. Jamshidni, shu darajaga etishida shularni hizmati yotibdiku... Ularni holatini tasavvur ham qilolmaysiz hozir...
   
17 сен 14:04:09
SPRINTERshashist
Сотилган бўлиши мумкин. Лекин Жамшид тарафи бунақа ишларда аралашмаган. Хохоллар ва хакамларни иш бу
   
17 сен 13:44:03
Ангрен
Жамшид промоутерини алмаштириши керак немедленно.
   
17 сен 13:43:06
Ангрен
Сотилган бу промоутерлар. Бекорга болани синдиришди.
   
17 сен 12:24:49
Aslanbek
Тушунарли, проф боксда ҳам хакамликда ҳаваскор боксдаги каби кўт ўйин бошланибдида.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг