UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Сафонов, Батраков , Захарян, Головин, Миранчук... Россия терма жамоаси Ўзбекистон билан ўйин учун қайдномасини маълум қилди 0 19:20Разамбек Жамалов тизза жароҳати сабаб Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади 0 18:36Формула-1. Андреа Кими Антонелли— АҚШ Гран-приси ғолиби! 0 18:13Ёпиқ иншоотлар ва жанг санъатлари Осиё ўйинлари бу йил ўтказилмайди 0 17:28Ислам Махачев Пратес–Моралес жанги ҳақида фикр билдирди 0 16:40Осиё Кубоги-2027: Ўзбекистон МТЖ ўйинлари вақти маълум 0 15:47UFC 333: Рамазон Темиров Абу-Дабидаги жанги орқали қанча гонорар ишлаб олди? 0 15:06Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 14:31Брэндон Ройвал Рамазон Темировнинг мағлубиятига кескин муносабат билдирди 0 12:53Моуриньо "Реал"га "Барселона"ни мағлуб этишга ёрдам берган энг муҳим қарорни маълум қилди 0 12:17U19 жаҳон чемпионатида олти нафар боксчимиз финалга чиқди 0 11:26Мария Тимофеева «Guangzhou Open»ни ғалаба билан бошлади 0 10:36Маҳмуд Мурадов ва Муроджон Аҳмадалиев Рамазон Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 09:45Элит ОЧЛ. Бугун "Пахтакор" Ироқда, "Нефтчи" Фарғонада ўйнайди 0 08:37Алишер Ғаниев Жаҳон чемпионатида бронза медалига сазовор бўлди 0

21 май 08:27
Янгиликлар

Шахмат

Тез орада Бухоро тарихий марказида шахмат майдончаси барпо этилади

Теглар :  Шахмат Бухоро
Бухоро тарихий марказида шахмат майдончаси барпо этилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимовнинг жорий апрель ойида Бухоро вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида жойлашган “Лаби Ҳовуз” ансамбли ҳудудига яқин жойда, Нодир Девонбеги хонақоси ва Бадриддин карвонаройи орасидаги бўш ҳудудда ёғочдан миллий услубда ишланган енгил конструкцияли катта шахмат майдончасини барпо этиш ташаббуси илгари сурилган эди.

Бу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад, ҳудудда сайр қилувчиларнинг ҳам маданий, ҳам интеллектуал ҳордиқ чиқаришлари ҳамда ёшларни шахмат спортига бўлган қизиқишини оширишдан иборат.

Шахмат майдончасининг лойиҳаси ташаббускор тадбиркор томонидан вилоят маданий мерос бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилди ва ҳозирда мазкур лойиҳани Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт Кенгаши билан белгилган тартибда келишиш ишлари олиб борилмоқда.

Умид қиламизки, тез орада қадим Бухорога ташриф буюрган сайёҳлар нафақат тарихий обидаларимизнинг гўзаллиги ва маҳобатидан завқланиши, балки шахмат ўйнаб ўз тафаккурини янада бойитиши мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг