UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42"Барселона" футболчиси хочсимон боғламacи узилгани сабабли ярим йилга сафдан чиқди 0 13:17Йен Мачадо Гэрри: "Махачевнинг рақиблари меникичалик хавфли бўлмаган" 0 12:45President's Cup. Сергей Фомин ғалаба билан бошлади 0 12:12Дана Уайт UFC жангчисининг фожиали вафоти ҳақида илк бор фикр билдирди 0 11:46Гвардиола Моуриньо ҳақидаги сериалда ягона шарти бажарилмагани учун суратга тушмади 0 11:08Grand Chess Tour: Синдаров Прагг билан ўйнади, 5 та партиядан фақат 1 тасида дуранг қайд этилди 0 10:39ACA Лигаси бутун ММА тарихида илк бор "аноним жанг" ўтказиши мумкин 0 10:13Сергей Ростовцев Словакиядаги турнирда 3 та медаль қўлга киритди 0 09:38ЕЧЛ. Раҳмоналиев ва "Сабаҳ" саралашнинг охирги босқичига йўл олди 0 09:16Дана Уайт Ислам Махачевни тарихдаги энг буюк жангчи деб атамади 0 08:47Ёш оғир атлетикачиларимиз кечаги кунни 4 та медал билан якунлашди 0 08:06Ислам Махачев: "Ҳеч ким Иэн Гэррини ёқтирмайди, шунинг учун мухлислар мен томонда бўлади" 0 21:54Элит ОЧЛ ўтиш ўйини: "Пахтакор" Иордания клубини йирик ҳисобда мағлуб этди 0 19:09Ўзбекистонлик спортчининг Эркабулан Токтарга қарши жанги эълон қилинди 0 19:01"Сурхон" Беҳруз Каримовнинг трансферидан қанча пул ишлаб топди? 0

01 дек 18:43
Янгиликлар

Футбол

Тимур Кападзе футболчилик фаолиятини якунлайди

Ўзбек футболининг энг номдор футболчиларидан бири, мамлакатимизнинг 12 карра чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси сафида 119та учрашув ўтказган Тимур Кападзе 2017 йилги мавсум сўнггида футболчилик фаолиятига якун ясайди.

“Локомотив” жамоаси сардори сифатида ўйнаб келаётган асли фарғоналик ушбу футболчи фаолиятини “Нефтчи” жамоасида бошлаган. Сўнгра “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Инчхон Юнайтед” (Ж. Корея), “Шаржа” (БАА) ҳамда “Актобе” (Қозоғистон) каби клублар шарафини ҳимоя қилган.

36 ёшли маҳорат соҳиби шу пайтга қадар Ўзбекистон чемпиони (12 марта), Ўзбекистон кубоги соҳиби (9 марта), Қозоғистон чемпиони унвонларига эга чиққан. Шунингдек, миллий терма жамоамиз сафида узоқ йиллар мобайнида барқарор ўйин намойиш этган.



4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги финал ўйини Тимур Кападзе учун профессионал футболчи сифатидаги сўнгги баҳс бўлади.

Қайд этиш жоизки, Тимур Кападзе ортда қолган мавсумда Олий Лигада 21та учрашувда майдонга тушиб, 3 марта ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг