UZ

Сўнгги янгиликлар

19:08Шаҳрамга ҳам, Шоҳжаҳонга ҳам муддатидан аввал ютқазган Марк Урванов Ғиёсов — Эргашев эҳтимолий жангида ким ғалаба қозонишини айтди 0 18:37Манба: Манчини — Италия терма жамоаси бош мураббийи! 0 18:03Рамазон Темировга Стив Эрцегдан олдин бошқа рақиб таклиф қилинган экан 0 17:25Гукеш ва Синдаров ўртасидаги Жаҳон тожи учун баҳс қачон ва қаерда ўтказилиши расман эълон қилинди 0 16:56Арман Царукян тўрт кундан кейин ўз юртида жанг қилади + ПОСТЕР 0 16:27Расман: Зидан — Франция терма жамоаси бош мураббийи! 0 16:00UFC Fight Night 282. Гусковда фаолиятидаги энг катта гонорар, Темировда ҳам! 0 15:19Таэквондо терма жамоамиз “Kim Un Yong Cup” халқаро турнирини умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади 0 14:43Ғалабадан кейин Рамазон Темировга UFC юлдузлари обуна бўлишди. Улар қайси жангчилар эди? 0 14:08Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Жанубий Корея билан ўйнайди 0 13:29Богдан Гусков: «Анкалаевга унчалик ҳам осон бўлмади» 0 12:57Самарқанд 2027 йилда йирик халқаро турнирни қабул қилади 0 12:26Жаско коач Рамазон Темировнинг Асу Алмабаевга қарши эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 11:50"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси аъзоси билан келишиб олди 0 11:22Ислам Махачев Гэрри билан жанг ҳақида: "Ҳисобимиз 2-0, энди 3-0 бўлади" 0

16 мар 10:42
Янгиликлар

Шахмат

Тож учун даъвогарлар кураши. 5-турда муросаю мадора

Германиянинг Берлин шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогарлар турнири давом этмоқда.

28 март кунига қадар давом этадиган мусобақа ғолиби шу йилнинг ноябрида Лондон шаҳрида ўтказиладиган суперматчда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суриш имкониятини қўлга киритади. 

Ушбу ягона йўлланма учун озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров, арманистонлик Левон Аронян, америкаликлар Фабиано Каруана ва Уэсли Со, хитойлик Дин Лижэнь ҳамда уч нафар россиялик гроссмейстерлар Александр Гришук, Сергей Карякин ва Владимир Крамник баҳс олиб боряпти.

Пешқадам Каруана кеча ўтказилган 5-турда оқ доналарда ҳаракат қилиб, россиялик Сергей Карякин билан дуранг ўйнади. Бу билан у ўз очколарини 3,5тага етказиб, карвонбошиликни давом эттиряпти. Қолган барча партияларда ҳам томонлар муросага келишган. 

5-тур натижалари. Каруана – Карякин, Дин Лижэнь – Мамадияров, Со – Крамник, Аронян – Грищук дуранг.

5-турдан кейинги ҳолат. 1. Каруана – 3,5; 2-3. Мамадияров, Крамник – 3; 4-6. Аронян, Гришук, Дин Лижэнь – 2,5; 7-8. Карякин, Со – 1,5.

6-тур жуфтликлари. Каруана – Гришук, Мамадияров – Крамник, Дин Лижэнь – Карякин, Со – Аронян.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг