UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38Оғир атлетика. Қарши ОПСТТМ тарбияланувчиси Муниса Одилова Ўзбекистон рекордини янгилади 0 19:07WBA рейтинги янгиланди: боксчиларимизнинг рейтингида ўзгариш борми? 0 18:36IBF: Яна бир ўзбек боксчиси илк бор ТОП-15'га кирди, Ҳасанбой эса... 0 18:05Марокаш ЖЧ-2030 финалини қабул қилишини маълум қилди 0 17:34Топурия ва Пимблетт UFC рақамли турнирининг марказий жангини ўтказиши мумкин 0 17:13WBO рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 16:42Ковингтон, Чимаев ва бошқа юлдузлар иштирокидаги RAF 13 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 16:11Суперлига. Бугун 21-тур якунланади 0 15:40Нодирбек Абдусатторов блиц рейтингида 2-ўринга кўтарилди. Синдаров-чи? 0 15:09Жастин Гэтжи: "Қайтаманми ёки йўқ, билмайман" 0 14:38Ражабали Шайдуллаев MVP лигаси билан шартнома имзолади 0 14:17Умарали Раҳмоналиев "Манчестер Юнайтед" билан ўйиндан сўнг нималар деди? 0 13:46XX Осиё ўйинларида иштирок этадиган дзюдочиларимиз таркиби тасдиқланди 0 13:15Расман! Наманганда ўтказиладиган Octagon 92 турнирининг марказий жанги эълон қилинди (ВИДЕО) 0 12:44Одилхон Бухорода бўлиб ўтган ATFС 33 турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0

17 мар 09:11
Янгиликлар

Шахмат

Тож учун даъвогарлар кураши. 6-турдан сўнг қўшҳокимлик

Германиянинг Берлин шаҳрида шахмат бўйича жаҳон тожи учун даъвогарлар турнири давом этмоқда.

28 март кунига қадар давом этадиган мусобақа ғолиби шу йилнинг ноябрида Лондон шаҳрида ўтказиладиган суперматчда амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик Магнус Карлсенга қарши дона суриш имкониятини қўлга киритади. 

Ушбу ягона йўлланма учун озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров, арманистонлик Левон Аронян, америкаликлар Фабиано Каруана ва Уэсли Со, хитойлик Дин Лижэнь ҳамда уч нафар россиялик гроссмейстерлар Александр Гришук, Сергей Карякин ва Владимир Крамник баҳс олиб боряпти.

Пешқадам Каруана кеча ўтказилган 6-турда оқ доналарда ҳаракат қилиб, Кришук билан дурангга эришди. Уэсли Со Аронянни мағлубиятга учратди. Мамадияров Крамникдан устун келди ва очколари сонини 4тага етказиб олди. 

6-тур натижалари:

Каруана – Гришук 1/2 - 1/2

Уэсли Со – Аронян 1:0

Дин Лижэнь – Карякин 1/2 - 1/2

Мамадияров – Крамник 1:0

6-турдан кейинги ҳолат: Каруана, Мамадияров - 4, Крамник, Дин Лижэнь, Гришук - 3; Аронян, Уэсли Со  - 2,5; Карякин  - 2

7-тур жуфтликлари: Гришук – Мамадияров, Крамник – Дин Лижэнь, Карякин – Уэсли Со, Аронян – Каруана

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг