UZ

Сўнгги янгиликлар

21:36Эртага 4 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида рингга кўтарилади (рўйхат) 0 21:14Элит ОЧЛ. ​Остон Ўрунов гол урган баҳсда "Персеполис" камбэк намойиш этди 0 20:51Ўзбекистон томони Осиё Олимпия кенгашидан Тошкент-2025 ёшлар Осиё ўйинларини бир йилга кечиктиришни сўрагани маълум бўлди 0 19:02Алжемейн Стерлинг: "Фаолиятимни UFC чемпиони сифатида якунлашни истайман" 0 18:39Арман Царукян: "Умид қиламанки, UFC 310дан сўнг буни эълон қилишади" 0 18:18"Реал" Асенсиога шартнома таклиф қилади 0 17:55Фьюри Усик билан реваншда неча кг вазн билан чиқиши айтилди 0 17:33Отабек Умаров бошчилигида боксчиларимизнинг Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлиги кўриб чиқилди 0 17:20Пара Осиё ўйинлари-2025 ҳам Тошкентда ўтказилмайди 0 17:10Макгрегорнинг рафиқаси эрининг зўрлашда айбланганига қандай муносабат билдирди? 0 16:48Осиё Олимпия кенгаши ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари мезбонлиги нима сабабдан Тошкентдан олинганига изоҳ берди 0 16:48Муҳаммад Салоҳ Рунига етиб олди 0 16:25"Чемпион бўлганимдан сўнг Оливейрага реванш бераман" - Царукян 0 16:02Мадримов нокаутга учратган Магомед Курбанов Тим Цзюни жангга чорлади 0 15:39UFC собиқ чемпионининг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди 0

09 авг 14:51
Янгиликлар

Токио-2020

Токио-2020: Олимпиадани қабул қилишга уринишлар, рамзлар, миллий тарихни акс эттирган атрибутлар

Теглар :  Токио-2020
Япония ўз тарихида 3 бор Токио шаҳрида ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилишга уринган.

1. Биринчи уриниш. 1940 йил 21 сентябрдан 6 октябргача бўлиб ўтиши керак бўлган XII ёзги Олимпия ўйинлари эди. Бироқ 1938 йил Соғлиқни сақлаш ва халқ фаровонлиги вазири Коичи Кидо Ўйинлар бекор қилинишини эълон қилди. Мартабали шахс ўз нутқида шундай деган: “Улар Узоқ Шарқда тинчлик ҳукм сурганда Ўйинларни ўтказишади”. 1937 йилда оммавий уруш, хусусан, Нанкиндаги қирғинбарот билан ёдда қолган иккинчи Хитой-япон уруши бошланди. Шундан сўнг халқаро ҳамжамият мазкур Олимпиадани бойкот қилиш ишларини бошлаб юборди. 1940 йил 2 май санасида ўша пайтдаги Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Анри де Байе-Латур ташкилот аъзоларига Токиодаги Олимпиада бекор бўлганини расман маълум қилган.

2. Иккинчи уриниш. 1959 йил 26 май санасида Мюнхенда ўтган ХОҚнинг 55-Сессиясида Токио шаҳри 1964 йил ХVIII ёзги Олимпия ва II Паралимпия ўйинлари пойтахти деб эълон қилинди. Дастлаб мавсумий иссиқ оқим ва тўлқинлар сабаб баҳслар 10-24 октябрь, Паралимпия ўйинлари эса 3-12 ноябрь кунларига қолдирилди. Ўйинларда 94 мамлакат вакиллари қатнашди. Хитой Халқ Республикаси, Индонезия, КХДР ва ЖАР мусобақада иштирок эмасликка қарор қилди.

3. Учинчи уриниш жорий йилнинг 24 июль – 9 август кунлари ўтиши керак бўлган XXXII ёзги Олимпия ва 25 августдан 6 сентябргача муддатдаги XVI Паралимпия ўйинлари эди. 2013 йил 7 сентябрда Буэнос-Айресда ўтган ХОҚнинг 125-Сессиясида Токио мазкур Олимпия ўйинларининг пойтахти деб эълон қилинган эди.

2020 йил 24 март кун Халқаро Олимпия қўмитаси COVID-19 пандемияси сабаб ушбу йилдаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини келаси йилга кўчирди. Шу сабаб мусобақанинг янги муддати деб Олимпия ўйинлари учун 23 июль – 8 август, Паралимпия ўйинлари учун эса 24 август – 5 сентябрь саналари қабул қилинди.


XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларининг рамзлари

Рамзлар бир-бирига катаклардек уйғунлаштирилган.
Японияда катакли нақш Эдо даврида (1603-1867) “ichimatsu moyo” номи билан танилган. Бу ижод анъанавий япон индиго кўк рангида акс этган. Катакли дизайн Японияга мос нафисликни ифодалайди. Тўртбурчаклар шаклидаги уч турдан иборат дизайн мамлакатлар, маданиятлар ва фикрлашни англатади. У “Хилма-хилликдаги якдиллик” иборасини ўзида мужассам қилган. Бу, шунингдек, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дунёни боғлашга интилаётганини англатади. Ушбу тимсоллар бир хил миқдордаги шакллардан тайёрланган. Бу эса қобилият ва ногиронлигидан қатъий назар барча одамлар тенг эканлигини эслатади.

“MIRAITOWA” – Олимпия ўйинлари талисмани

 

Miraitowa японча mirai (келажак) ва towa (абадият) сўзларидан келиб чиққан. Бу ном бутун дунё инсонларининг қалбида абадий умидга тўла келажакни тарғиб қилиш учун танланган. Анъанавий ва футуристик услуби туфайли ушбу талисман “уйғунлик янгиликлари” тушунчасини такрорлаб, аввалги ва янги нарсаларни ўз ичига олади.

“SOMEITY” – Паралимпия ўйинларининг талисмани

Someity японча «Someiyoshino» сўзидан келиб чиққан. Бу сўз гилос мевасининг машҳур гули ва “шундай қобилиятли” ибораларидан олинган. Паралимпиячилар ҳар қандай тўсиқларни енгиб, имконият чегараларини қайта белгилаб, ақлий ва жисмоний кучларини намоён этишлари мумкин.

Ўйинлар дастури
Токио-2020 Олимпия ўйинлари 40 та турли спорт объектларида бўлиб ўтади. Мазкур Олимпиадага 33 та, Паралимпия ўйинларига эса 23 хил спорт тури киритилган. Токио-2020 дастуридан 5 та янги спорт тури жой олди: бейсбол/софтбол, каратэ, сёрфинг ва скейтбординг. Бўлажак мусобақаларда 206 делегациянинг 11090 нафар атлетлари ғолиблик учун баҳс олиб боришади. Уларнинг 49 фоизини аёллар ташкил қилиб, бу Олимпия ўйинлари тарихида гендер тенглик таъминланган дастлабки Ўйинлар сифатида муҳрланади.

Олимпия шаҳарчаси

 

Токио-2020нинг Олимпия шаҳарчаси Токиодаги асосий дарвозалардан бири бўлган Харуми Пирсда жойлашган. Ўтказиладиган 33 спорт турининг 28 таси Олимпия шаҳарчасидан 8 км узоқликда жойлашган бўлиб, бу делегация вакиллари учун бир мунча қулайликлар туғдиради. Шаҳарча 17 минг сиғимга эга бўлиб, 16 мингта ХОҚ талабига кўра ва яна мингтаси қўшимча ўрин сифатида қурилган.

Токио-2020 нималари билан ажралиб туради?
Бу жиҳат ҳақида кўп гапириш мумкин. Таъкидлаш жоиз, Токио расмийларининг фикрига кўра, ёзги Олимпия ўйинларини ташкил қилишда асосий эътибор атроф-муҳит билан уйғунликка қаратилади. Бу нафақат бўлажак Ўйинлар учун инфратузилма қурилишида, балки бошқа ғайриоддий ташаббусларда ҳам ўз аксини топмоқда.

Масалан, Токио Олимпиадаси учун спортчилар ётадиган ўриндиқдаги тўшаклар картон қоғоздан қилинган. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади экологик тоза маҳсулотдан фойдаланиб, уни қайта ишлаш ҳам атроф-муҳитга зарар етказмайди. Ушбу тўшак 200 килограммгача бўлган одамни кўтариши мумкин.

Олимпия медалларини иккинчи қўл электроникасидан, биринчи навбатда бутун мамлакат бўйлаб кераксиз смартфонлар ва планшетлардан тайёрлашга қарор қилинди. Ушбу ғоя жуда фойдали бўлди, чунки бундай буюмларни йўқ қилиш учун одатда маълум миқдорда пул талаб қилинади ва бундай ускуналарни ташлаб юбориш мумкин эмас. Натижада икки йиллик ҳаракат давомида бутун мамлакат бўйлаб 79 мингга яқин электроника йиғилди. Буларнинг барчаси эса Олимпия медаллари учун 32 кг олтин, 3.5 тонна кумуш ва 2.2 тонна бронза ажратиб олишга ёрдам берди.

Олимпия машъаласи эстафетаси учун машъалалар 2011 йилда Япониянинг шимоли-шарқида рўй берган зилзила ва цунами оқибатида уйсиз қолганлар учун алюминийдан қурилган вақтинчалик бошпаналардан тайёрланди. Машъаланинг юқори қисмига қарасангиз, Япония билан чамбарчарс боғланган сакура гули тасвирини кўриш мумкин. Унинг ҳар бир гулбаргида алоҳида алангаланадиган олов чиқиб, бирлашади.

2020 йил март ойида Грецияда аланга олган машъала 2011 йилги зилзилидан қаттиқ талафот кўрган Япониянинг Мияги префектурасига муваффақиятли олиб келинди. 23 июль санасида эса Ўйинларнинг асосий стадиони бўлмиш Токиодаги аренада намойиш этилди. Машъалани эса 2018 йилги Осиё ўйинларида ғолиб бўлган сузувчи Рикако Ике кўтарди.

Халқаро алоқалар департаменти
бош мутахассиси Н.Атакулов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг